Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган мулоқот давомида томонлар тўқимачилик саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида бизнес алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, икки томонлама ишбилармон доиралар ҳамкорлигини ривожлантириш, хусусан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, туризм ва маданий алоқаларни кучайтириш ҳамда Бангладешдан малакали мутахассисларни юртимизга жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Самимий муҳитда кечган суҳбат якунида янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро манфаатли лойиҳалар амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Бангладеш ҳамкорлиги ривожланмоқда