Охирги йилларда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон билан ўзаро ҳамкорлик ва эришилаётган келишувлар натижасида Сирдарё ва Амударё ҳавзасида сув таъминоти даражасини яхшилаш бўйича ижобий натижаларга эришиляпти. 

Туркманобод шаҳрида Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.Ғаниев ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг агросаноат комплекси масалалари бўйича ўринбосари Т.Атахаллиев бошчилик қилди. 

Икки давлат раҳбарларининг ўзаро самимий ва дўстона муносабатлари сув хўжалиги соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга кенг йўл очаётгани таъкидланди. 

Дарҳақиқат, оқилона ва узоқни кўзлаб юритилаётган сиёсат туфайли икки давлат ўртасидаги трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш дўстлик, яхши қўшничилик ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш руҳида амалга оширилмоқда. 

Томонлар Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг учинчи йиғилишида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон Республикасининг Туркманистонда жойлашган сув хўжалиги объектларини хатловдан ўтказиш ва «Туямўйин» гидроузелининг «Султонсанжар» тўғонида «сув фильтрациясига қарши девор қуриш» лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олинди. 

Гидрологик йил давомида 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 30 мартгача Амударёнинг сувлилик даражаси таҳлил қилиниб, томонларнинг мамлакатлар иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатлари кўриб чиқилди. 

Комиссия Амударёда сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш муҳимлигини қайд этди. 

Томонлар халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш орқали гидропостларда сув ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва гидропостларни тиклаш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқлади. 

Амударё қирғоқларини мустаҳкамлаш, каналлар ўзанларини текислаш орқали сув ресурслари йўқотилишини камайтириш ва сувнинг тўсиқсиз ўтишини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. 

Шунингдек, Туркманистон давлат сув хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш институти ва Туркманистон давлат сув хўжалиги қўмитасининг «Турменсувилимтаслама» лойиҳа институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ўртасида онлайн учрашув ҳам бўлиб ўтди. 

Учрашувда томонлар сув тошқинларининг олдини олиш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича тажриба алмашди. Шунингдек, Амударё бўйида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарли вазиятларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли таклифлар билдирилди. Икки давлат институтларининг мутахассислари навбатдаги учрашувгача аниқ масалаларни ишлаб чиқишга келишиб олди. 

Йиғилиш якунида тегишли баённома имзоланди. 

Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг бешинчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга келишилди. 

Умиджон Қурбонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркманистон: трансчегаравий сув ресурслари ўзаро манфаатларни ҳурмат қилган ҳолда бошқарилмоқда 