Ўзбекистон қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш борасида фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда.

Қўшниларимиз – Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик, ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш асосий устувор ташқи сиёсий йўналиш сифатида белгиланган. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 94-мақсадида Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш алоҳида қайд этилган.

Ўзбек ва туркман халқлари қадимдан яқин дўст, аҳил қўшни, стратегик ҳамкор сифатида муштарак мақсадлар билан бир дарёдан сув ичиб яшаб келган. Ушбу халқларнинг тарихий илдизлари ва дини бирлиги, тили, маданияти, анъаналарининг муштараклиги Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигининг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Анваржон МИРКОМИЛОВ,
“Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси сифатида қатор тарихий ҳужжатлар имзоланди. Дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро ёрдамни аямаслик мазмунидаги 1996 йил 16 январь, 2004 йил 19 ноябрь ва 2007 йил 18 октябрдаги келишув, 2017 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисида шартномани (Aшхобод, 2017 йил 6 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонуни қабул қилинди.

Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги ўсиш суръатларини ифодалаш учун рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2016 йилдан буён давлат раҳбарларининг ўзаро 14 ташрифи амалга оширилди. 2016 йил ўзаро савдо-­сотиқ кўрсаткичи 200 миллион доллардан сал зиёдроқ бўлган. 2021 йил якунида бу рақам 902 миллион долларни ташкил этди. Шунингдек, 2021 йил Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида темир йўл транспорти орқали 1,7 миллион, автомобилда эса 0,3 миллион, жами икки миллион тонна халқаро юк ташилган. Бу 2020 йил билан солиштирилганда 18 фоиз кўп.

Айни пайтда юртимизда фаолияти Республика туркман маданий маркази томонидан мувофиқлаштириладиган 6 та туркман маданий маркази мавжуд. Ўзбекистондаги туркман диаспораси 200 мингга яқин кишини ташкил қилади. Уларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш учун барча шароит яратилган. Хусусан, Ўзбекистонда таълим туркман тилида олиб бориладиган 44 та мактаб фаолият кўрсатмоқда. Қорақалпоқ давлат университетида туркман филологияси мутахассислари, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида туркман тили ўқитувчилари тайёрланмоқда.

Бугунги кунда Туркманистон Ўзбекистоннинг яқин стратегик ҳамкорларидан биридир. Ўзбекистон Туркманистон билан БМТ, МДҲ, ИҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида фаол мулоқот ва ўзаро ҳамкор ҳисобланади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев илк хорижий ташрифини 2017 йилнинг 6-7 март кунлари Туркманистондан бошлаган. Ушбу сафар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик соҳасида туб бурилиш ясади. Очиқ, ўзаро ишонч сингдирилган мулоқот ўрнатилиши, шунингдек, икки мамлакат Президентлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик барча йўналишлардаги муносабатни янада кенгайтириш учун асос яратди.

Сўнгги йилларда икки дўст давлат ўртасида ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий соҳалардаги алоқаларни янги босқичга кўтариш, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва истиқболларини белгилаган ҳолда ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов жорий йилнинг 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган эди. Мазкур ташриф мобайнида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнот имзолаган. Икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари томонидан жами 19 та битим имзоланган.

Хусусан:

– Транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида битим;

– Ташаббусли илмий-тадқиқот лойиҳаларининг қўшма танловини ўтказиш тўғрисида битим;

– 2022-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури;

– 2022-2024 йилларга мўлжалланган илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида дастур;

– 2023-2024 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон – Туркманистон чегараолди савдо зонаси – Савдо марказини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим қоидаларининг амалий ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Шунингдек, кимё тармоғи, божхона, темир йўллар, музейлар, адлия, ёшларга доир сиёсат, телерадиоэшиттириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан қатор ҳужжатлар имзоланган.

Мазкур ишларнинг мантиқий давоми уларнинг ижро натижалари сифатида, жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари Президентимиз расмий ташриф билан Туркманистонга сафар қилмоқда. Ташриф дастуридан олий даражадаги музокаралар, ҳужжатлар имзоланиши ва қатор бошқа тадбирлар ўрин олган. Ашхободда “Тошкент” боғининг очилиш маросимида қатнашиш ва Ўзбекистон – Туркманистон чегараолди савдо зонасини барпо этиш ишларига старт бериш кўзда тутилган.

Хулоса ўрнида қайд этиш мумкинки, ушбу ташриф икки қардош халқнинг ҳаёти ва тақдири учун муҳим бўлган устувор масалаларни яна бир бор муҳокама қилиш, асрлар мобайнида шаклланиб келган дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқаро сиёсат майдонида юзага келаётган долзарб масалалар юзасидан юзма-юз учрашиб фикр алмашишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20-21 октябрь кунги Туркманистонга бошланаётган ташрифи ва унинг самарали натижалари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга кучли туртки беради, имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар эса мамлакатларимиз, халқларимиз ўртасидаги кўп қиррали, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркманистон: ишончли ва муҳим ҳамкорлар