Жаҳон матуботи саҳифаларида
The News International. Покистан. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилишини бошлади. Умумий қиймати 5 млрд долларга тенг магистрал лойиҳа Марказий Осиёни Покистон портлари билан бирлаштиради. Шу муносабат билан Термиз шаҳрида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Покистон вакиллари учрашув учун алоҳида миннатдорчилик билдиришди. “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор темир йўли минтақа келажаги учун катта ўзгариш бўлиши мумкин”, - дейди Покистон инвестициялар комиссияси раҳбари Муҳаммад Азфар Ахсан. Афғонистоннинг минтақа мамлакатларини бирлаштирувчи роли сабабли мамлакатни “Осиё юраги” деб аташган, деб қўшимча қилди мутахассис. Унинг сўзларига зкра, янги лойиҳа мамлакатга Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳасига қўшилиш имконини беради.
Учрашув доирасида шунингдек, учта мамлакат ўртасидаги автомобиль юк ташувлари масалалари ва уларнинг ечимлари ҳам муҳокама қилинди. Тадбир якунида Покистон ва Афғонитоннинг 7 та компаниялари билан меморандум ва келишувлар имзоланди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон банкларига 210 млн маблағ ажратади
CentralAsia. Европа тикланиш ва тараққиёт банки Савога кўмаклашиш дастури доирасида Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 млн миқдорида маблағ ажратди.Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотларига кўра, ушбу маблағларнинг 60 млн доллари «Асака» банки, 30 млн доллари — «Ипотека-банки», 40 млн доллари Миллий банк ва 80 млн доллари “Ўзсаноатқурилишбанк”га тақдим этилди. Халқаро молия институти томонидан тақдимэтилган кредит маблағлари ўзбек экспортчилари ва импортчларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилди. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотларига кўра, бугунги кунда банк Ўзбекистоннинг 106 та лойиҳасига 2,85 млрд евро миқдорида сармоя киритди.
Ўзбекистонда Наманган –Олма-ота авиатқатновлари йўлга қўйилди
CentralAsia. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг матбуот хизмати тарқатган хабарларга кўра, мамлакатдан Олма-отага парвозлар йўлга қўйилади. “30 мартдан бошлаб "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг “Шарқий” лойиҳаси доирасида Наманган – Олма-ота – Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам парвозлар амалга оширилади”, - деб хабар қилинади. Авиақатновлар ҳафтасига икки марта, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Ўзбекистонда 114-ёшли фуқарогабиринчи марта паспорт берилади
CentralAsia. Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги Юксалиш маҳалласида истиқомат қилаётган 114 ёшли Ҳайит Байрамова биринчи марта паспорт олади. Бу ҳақда Миришкор тумани ҳокимияти матбуот хизмати шундай хабар қилади. Фуқаронинг фарзандлари 1908 йилда таваллуд топган оналарининг туғилганини тасдиқлаш мақсадида туман адлия бўлимига мурожаат қилишган. Шу муносабат билан Ҳайит Байрамованинг хонадонига сайёр суд ташкил қилинди. Тез орада фуқарога шахсни тасдиқлаш гувоҳномаси берилади.
Бизнинг “Жаҳон матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.
И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА