Хабарингиз бор, футбол бўйича 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида икки карра жаҳон чемпиони – Уругвай миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур учрашув, бугун, 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:45 да Малайзиядаги “Hang Jebat” стадионида бошланади.

Бўлажак ўйин олдидан шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ҳар иккала терма жамоа таркибида йўқотишлар бор. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоасининг энг катта йўқотиши – Аббосбек Файзуллаевнинг сафдан чиққанидир. Терма жамоанинг асосий ҳужумкор футболчиси жароҳати туфайли йиғинни тарк этди.  

Шунингдек, тажрибали ўйинчилардан ҳимоячи Фаррух Сайфиев ва ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков ҳам жароҳати боис, терма жамоадан кетишига рухсат берилди. Бундан ташқари, Каннаваро йиғинга таклиф қилинган ўйинчилардан бир нечтасига ҳам жавоб бериб юборди. Уларнинг ўрнига ҳужумчилардан Руслан Жиянов ва Ҳусайн Норчаев терма жамоага жалб қилинди.

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса эса бу галги йиғинга “Реал” клубидан Федерико Вальверде, “Барселона”дан Рональд Араухо ва “Ал-Ҳилол” аъзоси Дарвин Нуньесни чақирмади. Бироқ, терма жамоага Сантьяго Буэно, Сантьяго Моуриньо, Николас Маричал, Родриго Саласар ва дарвозабон Франко Исраэл каби номдор ўйинчилардан фойдаланадиган бўлди.

Энди эса ушбу жамоаларнинг ўтказган ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.  

Ўзбекистон  термаси қарийб 11 ойдан буён ютқазмаяпти ва бу серия 11 та учрашувга етди. Шунингдек, терма жамоамиз кетма-кет учта учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Тошкентда ўтган сўнгги учрашувда футболчиларимиз Кувайтни 2:0 ҳисобида таслим этди.

Уругвай миллий терма жамоаси эса охирги тўртта учрашувда битта дуранг ва учта ғалаба қайд этди. Октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида уругвайликлар Доминикан Республикаси терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, минимал ҳисобда зафар қучди.

Шундан келиб чиқиш мумкин, бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида чарм тўп усталаримиз номдор ва катта тажрибага эга бўлган рақибларига қарши муносиб ўйин кўрсата олади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди