Тарихни ўрганиш миллий ўзликни англаш демакдир. Кейинги йилларда ўтмишни борича ўрганиш борасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар янги изланишлар, илмий нашрларни халқимизга тақдим этишга замин яратмоқда.

Яқинда “Ўзбекистон тарихи” журналининг 2025 йил 1-сони нашрдан чиқди. Мазкур нашрнинг ўзига хос жиҳати нималарда намоён бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари, атоқли тарихчи олима, “Ўзбекистон тарихи” журнали бош муҳаррири ўринбосари Дилноза Жамолова нашрнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталди:

–  “Ўзбекистон тарихи”нинг галдаги сони ҳам анъанавий равишда расмий рукн – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити, Самарқанд халқаро иқлим форуми, Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқлари билан бошланади. 

Ушбу ўта жиддий воқеликлар ва миллий етакчимизнинг чиқишлари Янги Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тарихини ўрганишда қимматли манба бўлиши аниқ. 

Журналнинг ушбу сонидаги яна бир муҳим воқеа Тарих институти директори, академик Азамат Зиёнинг “Турон цивилизациясидан Янги Ўзбекистонгача” мақоласи бўлиб, унда Турон цивилизациясининг узоқ йиллик тараққиёт йўли асослаб берилган. Тарихчилик фанида илк марта жиддий равишда ўртага ташланаётган ушбу мавзу доирасида таҳлилий фикр юритган муаллиф қатор масала ва йўналишлар бўйича янги ва ўзига хос қарашлар, ёндашувлар ва хулосаларни илгари суради. Азамат Зиёга кўра, Янги Ўзбекистон аслида Турон цивилизациясининг мантиқий давомидир.

Тарих фанлари доктори, профессор Шопўлат Шайдуллаев “Темурбекнинг “уч айланаси” ҳақида”ги мақоласида Амир Темурнинг давлат рамзи – байроғидаги белгилар бўйича ўз мулоҳазаларини илмий жиҳатдан асослайди. Тарихий манбалар асосида ушбу белги фақат геосиёсий қудрат эмас, балки олам мувозанати, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, баркамоллик ва бирлик ғоясини ҳам ифодалашини кўрсатади. Шунингдек, уч айланани ер, осмон ва инсонни англатувчи асосий олам унсури сифатида фалсафа, астрономия ва геометрия фанлари нуқтаи назаридан ҳам талқин қилади. Муаллиф Амир Темур байроғидаги уч айланани юксак билим ҳосили сифатида баҳолаб, уни олам тартиби, шакл мукаммаллиги ва инсоннинг коинот билан уйғун яшашини ифода этувчи белги, деб хулосалайди.

Журналда қадимий давр манбашунослигига оид муҳим мақола ҳам ўрин олган бўлиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Одилжон Ҳамидов милоддан олдинги 6 – 4 юз йилликларда Турон тарихини тадқиқ қилиш манбалари ҳақида батафсил таҳлилий фикр юритади. Маълумки, бу давр тарихига бағишланган тадқиқотларда юнон ва рим тарихчилари Геродот, Ктесий, Полиэннинг маълумотлари ҳамда айрим археологик топилмалар асосидаги хулосалар устунлик қилади. Сиёсий тарихнинг баъзи жиҳатлари очиқланиб, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт ҳақида деярли маълумот берилмайди. Муаллиф мавзу доирасидаги изланишлари асосида муаммони ўрганишда муҳим бўлган ёзма ва моддий манбаларни таҳлилга тортган. Ёзма манбаларга - “Авесто”, қадимги форс тилидаги ёзувлар, элам тилидаги ҳужжатлар (жумладан, Персепол архивлари), аккад, оромий тилларидаги манбалар, юнон-рим тарихчилари асарлари ва муқаддас китоблар, моддий манбаларга - археология ёдгорликлари, муҳрлар, ёзма ёдгорликлар (битиклар), тангалар, суғориш иншоотлари, меҳнат қуроллари, ҳарбий буюмлар, зебу зийнатлар, шахсий нарсалар, археоботаник ва зоологик топилмаларни киритиб, улар орқали Туроннинг энг эски тарихи бўйича холис фикр билдириш мумкинлигини таъкидлайди.

Журналнинг “Ҳужжатлар тилга кирганда” рукнида камина томонидан Туркистон жадидчилик ҳаракатининг ёрқин вакили Вадуд Маҳмуднинг Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги эсдаликлари илк марта эълон қилинмоқда. Беш дафтардан иборат ушбу хотиралар Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолиятининг бизга номаълум бўлган айрим жиҳатларини аниқлаштириб беради. Шунингдек, Туркистонда кечган жараёнлар, жадидчиликнинг мазмун-моҳияти, Самарқанд ҳудудида босқинчиларга қарши қўрбошиларнинг қуролли курашлари ва бошқа масалалар ҳақида маълумот берилган. 

Ҳозирда “Ўзбекистон тарихи” журналининг 2-сонини нашрга тайёрлаш ишлари бошланган бўлиб, тарихимизнинг залворли, мураккаб ва шонли саҳифаларини тадқиқ қилувчи, “теша тегмаган”, илмий жиҳатдан чуқур таҳлил қилинган мақолалар таҳрирланмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, юртимизда фаолият олиб бораётган етук ва ёш олимларимиз, докторантлар ва стажёр-тадқиқотчиларни журналнинг кейинги сонларида ҳамкорликка чорлаймиз ҳамда халқимиз ва давлатимиз тарихининг долзарб масалаларига бағишланган, илгари тадқиқ қилинмаган ёки атайин сохталаштириб кўрсатилган тарихий мавзуларга оид мақолаларни кутиб қоламиз. 

ЎзА мухбири 

Н.Усмонова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон тарихи” журналининг 2025 йил биринчи сони нашрдан чиқди