Мамлакатимизда 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди. Бу  давлатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда ёшларнинг ролини янада кучайтириш имконини беради.

Жамиятни модернизация қилиш жараёнида ёшларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва муносиб таълим олиш орқали жамият ҳаётида фаол иштирок этиши муҳимлиги  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам  мустаҳкамланган. Жумладан, ёшларда замонавий иқтисодиёт ва тадбиркорлик учун зарур бўлган янги кўникмаларни шакллантиришга қаратилган янги таълим дастурларини жорий қилиш, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш имконини берадиган  ёшлар кичик саноат  зоналарини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ташаббуслар ёшлар  ўртасида тадбиркорликни янада ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилади. 

Ёшларнинг шахсий салоҳиятини такомиллаштиришга қаратилган ижтимоий ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш стратегиянинг муҳим қисмидир. Президентимиз йигит-қизларнинг ўзини ижодий ва маданий  жиҳатдан намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлаб келади. Шу билан бирга, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ажримлар муаммосини ҳал этиш ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг эътибор марказида. Мазкур йўналишда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган  маслаҳат  дастурлари таклиф этилмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг Янги йил табригида бу омиллар кучли иқтисодиётга эришиш ва аҳоли ҳаётини яхшилашда муҳим эканини қайд этди. 

Иқтисодий тараққиёт

Ўзбекистон иқтисодиётини 2023-2024 йилларда 5,6-5,8,  2025-2026 йилларда  эса 6,2-6,4  фоизгача ошириш кутилмоқда. Бу 2030 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 4 минг  долларга етказиш бўйича стратегик мақсадга мос келади. 

Хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши иқтисодий ўсишни рағбатлантириб, бизнесни кенгайтиришда зарур бўлган сармоянинг таъминланишида муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз илм-фан, инновациялар ва IT соҳани ривожлантириш, жумладан “яшил” ва рақамли технологияларни ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. Янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳоли даромадларини ошириш ҳам устувор вазифалардан.  

Осиё тараққиёт банкининг таҳлилларига кўра, 2024 йилда  Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши қарийб 5 фоизни ташкил этади. Бу  саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва  инвестициялар оқими барқарорлигидан далолат беради. Жаҳон банки 2023-2025 йилларда Ўзбекистон ЯИМ 5,5 дан 5,8 фоизгача ўсишини  башорат қилмоқда.  Бу маълумотлар  яқин йилларда республикамиз иқтисодиёти барқарор бўлишига ишонч ҳосил қилиш имконини беради. 

Ижтимоий кўмак

Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий ҳимояга алоҳида эътибор қаратади. Хусусан, 2017 йилдан буён мамлакатимизда  камбағаллик даражаси 50 фоизга қисқарди, 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 7 фоизгача тушириш режалаштирилган. 

2017 йилдан буён ижтимоий нафақа олувчилар сони 2,3 миллион кишига етди ва бу даврда 7 баробар ошди. Инсон капиталини ривожлантириш, жумладан, таълим сифатини яхшилаш ва малакали ёш авлодни тарбиялаш ҳам устувор мақсадлардан ҳисобланади. Сўнгги олти йилда аҳолини мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 21 фоиздан 70 фоизга, олий таълим билан қамраб олиш эса 9 фоиздан 38 фоизга ошди. 

Президентимиз иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларни янада ошириш зарурлигини билдирди, бу аҳолининг турмуш даражаси ва иқтисодий барқарорлигини яхшилашга ҳамда аёллар, кексалар ва ёрдамга муҳтож бўлган барча фуқароларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.  

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий сиёсати  халқаро ҳамкорлик ривожлантириш орқали хорижий инвестицияларни жалб қилиш, замонавий технологияларни самарали татбиқ этишга қаратилган. Хусусан, 2022-2024 йилларда мамлакатимизда  умумий қиймати 52,15 миллиард долларга тенг инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. 2024 йилда қиймати 18,2 миллиард долларлик  (7,73 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирган ҳолда) лойиҳалар ишга туширилади. 

Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги халқаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистоннинг муҳим ташаббуслари, Президентимиз томонидан  шу соҳада мукофот топширилиши,  БМТ, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар билан ҳамкорликда изчил юридик ва институционал ислоҳотларнинг амалга оширилаётгани таҳсинга сазовор.

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонун қабул қилингани, тегишли агентлик ташкил этилгани, давлат органлари фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган  воситалар кенг жорий этилаётгани фикримизга яққол мисолдир. 

Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар давом этади. Иқтисодиётни янада ривожлантириш, ижтимоий барқарорликни ошириш,   халқаро алоқаларни  мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини янада оширишга  қаратилган истиқболли ишлар янада такомиллашади. Президентимиз таъкидлаганидек, янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятлар тўлиқ сафарбар этилади.

Абдуазиз Хидиров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон тараққиётида янги саҳифа