Ўзбекистон ШҲТ давлатлари рассомлари нигоҳида
Маълумки, жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли анжуманнинг маданий қисми мазмунини бойитиш мақсадида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ШҲТ мамлакатлари таниқли рассомларининг “Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари рассомлари нигоҳида” кўргазмаси ташкил қилинади.
Айни пайт лойиҳа ШҲТга аъзо мамлакатлар етакчи рассомлари иштирокида амалга оширилмоқда.
Гуруҳ 5 август куни Ўзбекистонга етиб келди ва ҳозиргача Риштон, Марғилон ва Қўқон маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишишга муваффақ бўлди.
8 августдан Самарқандда рассомлар ижодий ишни бошлаб юборишди.
Ҳар бир ижодкор Ўзбекистонга ўз мамлакатига бағишланган тайёр расмларини ҳам олиб келган. Мўйқалам усталарининг ижод намуналари Ўзбекистонга совға қилиниши режалаштирилган.
ЎзА