Мамлакатимиз ҳудудида кузатиладиган зилзилаларни картографик жиҳатдан тасвирлаш, зилзила жараёнларининг ҳозирги ҳолати, ижтимоий-иқтисодий ва экологик оқибатларини баҳолаш, шунингдек, мамлакатимизнинг сейсмик хавфи юқори бўлган минтақаларида юзага келиши эҳтимоли бўлган зилзилаларга қарши кўриладиган чора-тадбирларни режалаш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси Ғ.Мавлонов номидаги Сейсмологик институтининг олимлар жамоаси томонидан "Ўзбекистон сейсмологик атласи" тузилди.

      “Ўзбекистон сейсмологик атласи" 7 бобдан иборат бўлиб, ўзида 70 дан ортиқ харитани жамлаган.

  Атласда зилзила жараёнига оид хариталардан ташқари геологик, тектоник ва бошқа мавзулардаги хариталар ҳам ўрин олган.  

       Фанлар академияси матбуот хизмати маълумотига кўра, "Ўзбекистон сейсмологик атласи" Сейсмологик институтда турли йилларда фаолият кўрсатган ва ҳозир ҳам ўз тадқиқотларини олиб бораётган олимларнинг кўп йиллик илмий изланишлари натижасида тайёрланган.

    Мазкур атласдан наинки геология, сейсмология йўналиши мутахассислари, балки Ер ҳақидаги фанлар билан  боғлиқ йўналишларда таҳсил олаётган магистрантлар, илмий изланувчилар, профессор- ўқитувчилар ва  қизиқувчилар фойдаланиши мумкин.

“Ўзбекистон сейсмологик атласи" Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

 Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон сейсмологик атласи