Ўзбекистон сафарда ишончли ғалабага эришди
Коулундаги “Монг Кок” стадионида 2026 йилги Жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.
“E” гуруҳидан ўрин олган ушбу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси сафарда учрашув ўтказишига қарамасдан ўйин тизгинини буткул қўлга олди ва рақиб дарвозасига ҳужумлар уюштирди. Бунинг натижасида миллий жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голларга Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматов муаллифлик қилди.



Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси очколар ҳисобини 7 тага етказиб олди. Энди 26 март куни Ўзбекистон – Гонконг терма жамоалари жавоб ўйинини Тошкентда ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА