Ўзбекистон сафарда Эрон билан дуранг ўйнади
Футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 8-тур учрашувлари доирасида “А” гуруҳининг икки фаворит жамоаси – Эрон ва Ўзбекистон ўзаро рақобатлашди.
Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида ўтган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ушбу ўйиндан сўнг Эрон 20 очко билан жаҳон чемпионатига йўл олди. Тимур Кападзе бошчилигидаги термамиз 17 очко билан иккинчи ўринда қолди.

Шунингдек, бу гуруҳда Қирғизистон ўз майдонида Қатарни 3:1 ҳисобида енгди. Натижада Қирғизистон термасининг очколари 6 тага етди. Қатар эса 10 очко билан қолди.

Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни сафарда БАА билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА