Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б Шерзод Ҳидоятов бошчилигидаги делегация аъзолари жорий йилнинг 18-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясида бўлиб қайтди.

Дастлаб вакилларимиз “ДОМ.РФ” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди. Учрашувда ҳамкорлик истиқболлари ва компаниянинг илғор механизмларини мамлакатда қўллаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳудудларни комплекс ривожлантириш стандартини мамлакатимизга мослаштириш, “яшил” кўп квартирали уйларни қуриш бўйича давлатлараро стандарт лойиҳасини илгари суриш ва Архитекторы.рф таълим дастурида иштирок этиш каби йўналишларда ўзаро фикр алмашилди. 

Ташриф доирасида делегация аъзолари “Домклик” бўлими офисида ҳам бўлдилар. Тақдимотларда лойиҳани бошлашдан тортиб уни қабул қилиш, мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга оид жараёнлар ҳақида сўз борди. Эътироф этилдики, арзон уй-жой бозорини ривожлантириш, шунингдек, ушбу соҳани рақамлаштириш бўйича муайян келишувларга эришилган. Бу эса Ўзбекистон уй-жой бозорида қурилиш лойиҳаларини молиялаштириш жараёнларини тезлаштиради. 

Шунингдек, Ш.Ҳидоятов бошчилигидаги делегация Россия қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлигига ҳам ташриф буюрди. Учрашувда таъкидланганидек, кейинги йилларда Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори, қурилиш ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 

– Вазирликларимиз ўртасидаги шерикликни янада ривожлантириш мақсадида икки давлат ҳудудидаги лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳа ва қурилиш ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш бўйича амалий чоралар кўришга тайёрмиз, – деди Ш.Ҳидоятов 

Шунингдек, муҳим сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш учун Россиянинг йирик компаниялари Ўзбекистонга таклиф қилинди. Иштирокчилар, шунингдек, буюртмачилик фаолиятини рақамлаштириш, қурилишда назорат тизими каби йўналишларда россиялик соҳа вакиллари томонидан тўпланган кенг қамровли тажрибани оммалаштириш юзасидан ҳам ўзаро фикрлашди. Ўз ўрнида, россиялик мутахассислар ҳам ўзбекистонлик ҳамкасблари томонидан тендер тизимида эришилган натижаларга катта қизиқиш билдирди. 

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б Ш.Ҳидоятов ҳамда Россия Федерацияси Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазири И.Файзуллин иштирокидаги учрашув томонлар учун бирдек манфаатли бўлди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Россия: қурилиш соҳасида манфаатли келишувларга эришилди 