Акбаршоҳ Тешабоев

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари қўмитаси раиси

Мамлакатимизда сўнгги йилларда мислсиз ўзгаришлар амалга оширилиб, эзгу ислоҳотлар тобора бўй чўзмоқда. Буларнинг барчаси учун энг бирламчи ҳуқуқий асос – бу Ўзбекистон Республикасининг Конституциясидир.

Хусусан, Конституциямизнинг 53-моддасига мувофиқ, “Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади”. Шу сабабли, юртимизда барча мулк шакллари сингари хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кафолатлаш, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

2017-2020 йиллар давомида хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлаш борасида 30 га яқин қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя тизимининг яратилганлиги боис бугунги кунда хорижий инвесторларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Хусусий мулк ва мулкдорларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш нафақат миллий мақсад, балки глобал аҳамиятга молик бўлган долзарб масала ҳамдир. Хусусан, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифалар қаторида ҳам тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш орқали аҳолининг даромадларини кўтаришга эришишга доир устувор мақсад ва вазифалар назарда тутилган.

Бу борада юритилаётган оқилона сиёсат натижаси ўлароқ Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш 2020” йиллик ҳисоботида 7 поғона юқорига кўтарилиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг юқори кўрсаткичга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.

Ушбу эришилган ютуқларнинг ҳуқуқий кафолати бўлган Конституциямизни билиш ва унга хурмат кўрсатиш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросининг олий бурчи бўлиб, айниқса, ёшларда конституциявий маданиятни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Муҳтарам Юртбошимиз айтганидек, “Конституция ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим”.

Шерозбек Додоев

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

Конституциямизнинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсоннинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик, диний қарашларни мажбурлаб сингдиришга йўл қўйилмаслигига доир конституциявий қоида белгиланган. Маълумки, мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилишмоқда. Конституциямиздаги мазкур норма мамлакатимизда турли хил миллатларнинг ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиши масаласида яратилаётган барча эзгу ислоҳотларимизнинг ҳуқуқий асоси бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этувчи мазкур нормалар мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний баҳрикенгликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.         

 Шоҳонбек Алиев

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари қўмитаси аъзоси

Тил – миллат ғурури, халқнинг энг катта бойлигидир. Ўзбекистон Республикасининг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз худудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари хурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади” деб белгиланган.

Мазкур конституциявий қоида ўз она тилимизда сўзлашиш, меҳнат фаолиятини юритишимиз, ижод қилишимиз учун чексиз имкониятларни яратиб берди. Бугунги кунда ўзбек тили янграмаган минбар, макон ва замон қолмади десак, муболаға бўлмайди. Буларнинг барчаси учун асос мамлакатимиз Бош Қомусидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат тилимиз билан бир қаторда бошқа миллат ва элат вакилларининг тилларини ва урф-одатларини ҳам ҳурмат қилиш, уларнинг ривожланиши учун зарур имкониятлар яратилиб берилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, юртимизда барча тилларда сара ижод намуналари, юксак санъат асарлари яратилмоқда. Буларнинг барчаси биз ёшларга ғурур ва ифтиҳор бағишлайди.

Гулбону Қуватова

Конституция – бу эрк, бу миллатнинг орзуси, бу ғурур демакдир. Ундаги ҳар бир модда теран ўйланган, чуқур мулоҳаза қилинган ва инсон қадр-қимматини улуғлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.”

Ҳозирги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этиб, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилди. Хусусан, Фармон билан тасдиқланган Стратегияга мувофиқ, ирқи, жинси, тили, дини, сиёсий қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, синфий ёки бошқа ҳолатлардан қатъи назар жамият ҳаётининг турли соҳаларида фуқароларни камситилиш юзага келишидан тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича самарали механизмни жорий қилиш назарда тутилди.

Ферузбек Нурматов

Мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш юқори салоҳиятли мудофаа ва хавфсизлик тизимига боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.”

Ўзбекистон Республикасининг қуролли кучлари Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, урушлар ва қуролли можароларни олдини олишдек эзгу мақсадлар йўлида ташкил этилган ва шу мақсадда фаолият юритади. 

Бош қомусимизда белгиланган мазкур қоидалар асосида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ҳамда “Муқобил хизмат тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш ўринлики, мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида эришилган натижалар ўлароқ бугунги кунда Қуролли кучлар таркибида хизмат қилиш ҳар бир ўзбек йигитининг энг юксак орзусига айланган.

Муроджон Набижонов

Бугунги кунда Конституциямизда белгиланган таълим олишга доир нормалар асосида биз ёшлар сифатли таълим олмоқдамиз, ўқиб, изланиб, давлат ва жамиятда ўз ўринимизга эга бўлмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига мувофиқ “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.”

Мазкур нормаларнинг ҳаётийлигини таъминлаш мақсадида таълим тизими жаҳон стандартлари асосида мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилмоқда. Бу борадаги қонуний асослар ҳам янгиланиб, янги ҳуқуқий воситалар ва механизмлар жорий этилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг 
23 сентябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги янги Қонуни бунга ёрқин мисолдир. Мазур Қонун билан янги таълим турлари ва шакллари, хусусан, масофавий таълим, инклюзив таълим, дуал таълим, экстернат тартибидаги таълим шакллари назарда тутилди.

Ўйлаймизки, таълим соҳасида амалга оширилаётган мазкур эзгу ислоҳотлар биз ёшларнинг билимли, салоҳиятли ва юрт корига ярайдиган етук кадрлар бўлиб етишишимизни кафолатлайди.

Жаҳонгир Комилов

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади”.

Мазкур қоида асосида сўнгги йилларда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлашнинг янги тизими жорий этилди. Буларнинг барчаси фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада ортишига, судларнинг бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи ишончли орган сифатида чинакам “адолат уйи”га айланишига замин ҳозирлади.

Муроджон Муҳаммадазизов

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
35-моддасига мувофиқ, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Aризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Мазкур қоида мамлакатимиз қонунларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида белгиланган нормаларнинг асосини ташкил этади. Чунки, унда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига бузилган ҳуқуқларнинг тикланиши, тегишли тартибларни ривожлантириш мақсадида мурожаат қилиш институтини ўзида ифодалайди. Ўз навбатида, ҳар бир шахс ушбу конституциявий ҳуқуқини бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда амалга оширишлари мумкин.

Ўтган йиллар давомида мазкур норма асосида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги каби 10 га яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Шу сабабли, мурожаатлар қонунийлик ва адолат тамойиллари асосида холисона кўриб чиқилмоқда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши таъминланмоқда. 

 Беҳруз Нормўминов

Демократик давлатларда сўз ва матбуот эркинлиги асосий омиллардан биридир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлигини чинакамига таъминлаш, бу борада янги восита ва услублардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ушбу эзгу ишлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддаси асос бўлмоқда. Унга мувофиқ, “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди”.

Шунингдек, ушбу соҳада “Журнaлистлик фaолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидa”ги, “Aхборот олиш кaфолaтлaри вa эркинлиги тўғрисидa”ги ва “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг ахборотлашув асрида дунё ҳамжамияти олдида муносиб имиджи шаклланишига хизмат қилди. Ҳозирда Ўзбекистонда ҳар бир ташкилот ва давлат органларида ахборот хизматларининг ташкил этилиши, ахборот ва матбуот хизматларига кўрсатилаётган эътибор жамиятимизда ахборотга бўлган талабни қондириш учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир. 

  Жаҳонгир Бозоров

Бош қомусимизнинг 7-моддасида белгиланганидек, “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи”. Ҳозирги кунда барча давлат органларининг фаолиятида “халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя устувор аҳамият касб этмоқда. Халққа хизмат қилиш, одамларнинг манфаатларини таъминлаш кундан-кунга раҳбарлар фаолиятининг асосий мезонига айланиб бормоқда. Мамлакатимизда давлат бошқарувида халқнинг хоҳиш ва истакларини устувор деб билиш ва инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида эътироф этилиши амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: Ёшлар парламенти азоларининг нигоҳида