Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинаётган бир гуруҳ ходимлар Ватанга, Президентга содиқликка қасамёд қабул қилишда мана шу сўзлар жаранглади – Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!
Қасамёд қабул қилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув-дала марказида бошланғич тайёргарлик ўқув курсида таҳсил олаётган Ички ишлар органларининг офицер ва сержант лавозимларга тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган 450 дан зиёд ходимлар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органлари фаолиятини самарали ташкил этиш, ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш юзасидан кўплаб қарорлар қабул қилинганини қайд этди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янгича тизими яратилди.
Институт бошлиғи, полковник Олимжон Аҳмедов истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида профессионал асосдаги ички ишлар органлари шаклланганини таъкидлади. Қасамёд қабул қилган тингловчиларга келгуси шарафли хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
ЎзА