2023 йилнинг 23 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни сенаторлар дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилди.

Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси асосида ҳозирги замон воқеликларини, фуқароларнинг таклифлари ва талаб-истакларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ошиб бораётганини, айниқса, маданият, спорт ва илм-фан соҳаларида катта ғалабаларга эришилиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи жаҳон узра баланд кўтарилаётганини инобатга олиб, ундан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш эҳтиёжи юзага келган.

Шу эҳтиёждан келиб чиқиб, амалдаги қонун бир нечта янги нормалар билан тўлдирилмоқда.

Хусусан, ушбу қонун билан Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия ва маданий тадбирларда, расмий халқаро тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида ҳамда бошқа ҳолларда ҳурматни таъминлаган ҳолда фойдаланиш мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, байроқ тасвири туширилган белгилардан фойдаланишда ҳам аҳолига кенг имкониятлар яратилмоқда.  Жумладан, байроқдан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт воситаларининг салонида, расмий халқаро тадбирларда, ҳарбий ёки бошқа давлат хизматида бўлган шахсларнинг кийим-бошида ва фарқловчи нишонларида, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Ўз навбатида, Сенат аъзолари томонидан қонун муҳокамаси жараёнида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Давлат байроғидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда ўз юртига нисбатан меҳр-муҳаббат, фахр-ифтихор туйғуларининг ва ватанпарварлик ҳиссининг янада ошишига, энг муҳими, халқимизнинг байроқ билан янада яқинроқ муносабатда бўлишига хизмат қилиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг ялпи мажлисда “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда олис ва чекка ҳудудларда мобиль алоқа ҳамда мобиль интернет қамровини кенгайтириш, кўрсатилаётган алоқа хизматларининг сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришига нисбатан мавжуд тақиқ радиочастота спектридан янада самарали фойдаланиш имкониятларини чекламоқда. Бу эса ўз навбатида, телекоммуникациялар тармоқларининг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.

Бундан ташқари, ахборот хавфсизлиги таъминланишини янада кучайтириш мақсадида, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларни инобатга олиб, мазкур қонунга тегишли ўзгартишлар киритиш зарурияти юзага келмоқда.

Шу муносабат билан ушбу қонун билан радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ўзларига бириктирилган радиочастота спектридан бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилишини ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган давлат бошқаруви органларининг номлари аниқлаштирилмоқда.

Шунингдек, радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш жараёнини соддалаштириш мақсадида лойиҳалаш бўйича рухсатнома олиш тартиби бекор қилинмоқда. Қонунга киритилаётган бу каби ўзгаришлар радиочастота спектри фойдаланувчилари фаолиятида жуда муҳим ҳисобланиб, алоқа хизматларининг сифатини ошириш учун асосий омил бўлиши қайд этилди.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши радиочастота спектридан янада самарали фойдаланишга, телекоммуникация тармоқларининг ривожланишига, шунингдек, аҳолини янада сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш имконини беради.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилди.

Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ва вақт синовидан ўтган стратегик шериклар эканини таъкидлади. Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошланди, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар жадал ривожланмоқда.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан унинг 2022 йил 21 декабрь куни мамлакатимизга давлат ташрифи чоғида имзолангани билан алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Шартномага кўра Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356  километрдан ортиқдир.

Шартнома билан Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шу билан бирга ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари чуқур тарихий илдизга эга эканини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда бу икки давлат ўртасида ўзаро ишонч ва юксак ҳурматга асосланган манфаатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдеворга айланди.

Битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш экани қайд этилди.

Сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган Битимнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Сенаторлар Битимнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беришини ва давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигига музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, Агентлик томонидан соҳада муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, Миллий музей фондининг Давлат каталоги электрон шакли (www.goskatalog.uz) яратилган бўлиб, унга 1,2 миллионга яқин музей ашёлари ва коллекциялари киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сонли қарорига асосан “Мозийга саёҳат” дастури ташкил этилиб, унинг доирасида 800 мингдан ортиқ аҳолининг музейларга ташрифи таъминланган. Шундан, 82 минг нафари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, 605 минг нафари ўқувчи ва талабалар ҳамда 113 минг нафари давлат ташкилотлари ва муассасалари ходимлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

“Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси йўлга қўйилиши натижасида 3 400 та маданий бойликлар аҳоли томонидан музейларга беғараз топширилган. Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 307 миллионн сўмлик 23 та, 2023 йилда 2,4 миллиард сўмлик 106 та ашё ва буюмлар аҳолидан харид қилинган.

Мажлисда сенаторлар томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, парламент сўровида кўтарилган қатор масалалар бўйича маълумотлар тўлақонли акс эттирилмагани, шунингдек, муаммолар ҳалигача сақланиб қолаётгани алоҳида таъкидланди.

Жумладан, музейлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарқоқ ҳолда бўлиб, уларнинг сони 100 дан ортиқни ташкил этаётгани, “Музейлар тўғрисида”ги қонуннинг аксарият нормалари эскиргани, соҳада ваколатли органни аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди.

Музей биноларидан ташқарида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг маҳаллий ва хорижий кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари белгиланмаган.

Музей биноларини қуриш, таъмирлаш, музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назардан жиҳозлаш меъёрлари қабул қилинмаган.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи,  И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида 2022 йилда ташкил этилиши белгиланган реставрация лабораториялари фаолияти йўлга қўйилмаган.

Бугунги кунда музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация қилишга қаратилган марказлашган лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.

Музейлар бинолари таъмирталаб ҳолатда, айримларида иситиш ва совитиш тизими ишламайди, моддий-техник базаси маънан эскирган.

Музейлар экспозициясининг техник жиҳозлари музей талаблари ва стандартларига мос келмайди.

Хусусан, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи 1968 йилдан буён таъмирланмаган, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейининг коммуникация тизими 1970 йилдан бери реконструкция қилинмаган. Тамарахоним уй-музейи ҳам капитал таъмирга муҳтож.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли қарорига асосан Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда  Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига 2021 йилдан буён Тошкент шаҳрининг Адиблар хиёбони – “Маънавият” шаҳарчасида  янги бино қурилиши таъкидлаб келинмоқда. Аммо ҳалигача мазкур масала ўз ечимини топмаган. Музейни таъмирлашни назарда тутувчи Президент ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси таъминланмаган. Музей биносида шароит йўқлиги сабабли унда сақланаётган 69 575 та ноёб ашё хавф остида қолмоқда.

Музейларда чипталар сотишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, киришда электрон ҳисобга олиш тизимига эга турникетлар ўрнатиш ишлари бажарилмаган.

Музейлар соҳасидаги қонун бузилишлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитлар таҳлил қилинмаган.

Миллий музей фондининг Давлат каталоги босма шакли чоп этилмаган.

Республикадаги музей раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари тизимли йўлга қўйилмаган. Музей ашёлари ва коллекцияларини экспертизадан ўтказиш учун мутахассислар етишмайди.

Муҳокама сўнггида сенаторлар юқоридаги масалаларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли чоралар белгиланган Сенат қарорини бир овоздан маъқуллади.

Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 11 та масала, шу жумладан, 9 та қонун, Сенат Кенгаши қарорлари кўриб чиқилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ