5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи  ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, прокуратура органлари томонидан ҳисобот йилида ижтимоий соҳадаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, 489 нафар фуқарога 3,8 миллиард сўмлик кечиктирилган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундириб берилган, шунингдек, 11,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилинганлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

Қайд этилишича, иқтисодий соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш, айниқса, инвестиция дастурлари ижросини сўзсиз таъминлаш, энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш, яширин иқтисодиёт шаклланишининг турли усул ва каналларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилган.

Тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг 29 451 нафарига қонун устуворлиги, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатилган.

Прокурорларнинг суд процессларидаги иштироки, коррупцияга қарши курашиш борасида кўрилаётган чоралар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сенаторлар томонидан прокуратура органларининг амалга оширган ижобий ишлари билан бир қаторда фаолиятнинг айрим йўналишларида назоратни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, аҳоли соғлиғини сақлаш, репродуктив саломатлигини асраш, қолаверса, юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирлари етарли самара бермаганлиги, оналар ўлими сони Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида ошганлиги танқид қилинди. 

Жиноятчиликка қарши курашиш, мамлакатда криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, тезкор-қидирув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини юритишда ҳам камчиликлар мавжудлиги қайд этилди.

Жумладан, содир этилган 67 мингдан ортиқ жиноятларнинг қарийб 62 фоизининг олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил қилган.

Бундай жиноятларнинг умумий жиноятчилик кўрсаткичидаги улуши Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 65 фоизга, Наманганда эса қарийб 70 фоизга етган.

Сенаторлар прокуратура органлари томонидан соғлиқни сақлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан таъсирчан назорат ўрнатиш, ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида назоратни янада кучайтириш бўйича тавсияларини берди. 

Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Шунингдек, ялпи мажлисда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. 

Ушбу масала аҳолига муносиб яшаш шароитини яратиш, бунинг учун муҳандислик-коммуникация тизимларини, шунингдек, ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, касалхона) объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, Каттақўрғон шаҳри Самарқанд вилоятининг географик нуқтаи назардан шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб, бугунги кунда шаҳар аҳолиси сони қарийб 95 минг кишини, умумий ер майдони 4,4 минг гектарни ташкил этади.

Шаҳар аҳолисининг ўсиш суръати охирги 5 йилда ҳар йили ўртача 1,1 минг кишини ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган 4 мингга яқин аҳоли ва талабалар истиқомат қилмоқда.

Аҳоли зичлиги 1 квадрат километр майдонга 9,5 кишига тўғри келиб, Самарқанд вилояти бўйича аҳолиси энг зич жойлашган ҳудуд ҳисобланади.

Шу боис Сенат қарори лойиҳасида қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

Жумладан, Каттақўрғон шаҳар ҳудудини кенгайтириш мақсадида унга чегарадош бўлган Каттақўрғон туманидан 1,9 минг гектар ва Нуробод туманидан 971 гектар, жами 2,9 минг гектар ер майдонини шаҳар таркибига ўтказиш, шунингдек, Нуробод туманининг Каттақўрғон тумани билан чегарадош бўлган ҳудудларидан 600 гектар ер майдонини Каттақўрғон туманига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Чегара ҳудудининг кенгайиши ҳисобига Каттақўрғон шаҳар аҳолиси сони 2030 йилга бориб 150 минг кишидан ошиши мумкин.

Шаҳар ҳудудининг кенгайиши натижасида Каттақўрғон ўрта шаҳарлар тоифасидан катта шаҳарлар тоифасига ўтказилиб, шаҳар аҳолиси учун кулай шароитлар яратиш, хусусан, янги инфратузилма объектлари ҳамда кўп қаватли турар жой комплекслари барпо этиш, урбанизация жараёнларини тезлаштириш имкони яратилади.

Янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади ҳамда қўшимча иш ўринлари яратилади.

Хусусан, 50 гектар майдонда “Ургут” эркин иқтисодий саноат зонаси филиали, шунингдек, 30 гектарда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Муҳокама сўнгида мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шундан сўнг 10-ялпи мажлисда талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шариповга парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

Қайд этилганидек, олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар билан маънавий-маърифий ишлар олиб бориш ҳамда ота-оналар билан узвий ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг етарли даражада ташкил этилмагани талабалар ўртасида носоғлом муҳит юзага келишига, айрим ҳолларда эса ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка олиб келаётгани кузатилмоқда.

2024 йилда олий таълим муассасалари талабалари иштирокида 761 та жиноят содир этилган бўлса, 2025 йилнинг 6 ойи давомида 102 та олий таълим муассасасининг 307 та талабаси томонидан жиноят содир этилгани бу масалага жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда. 

Хусусан, жиноятларнинг асосий қисмини йўл-транспорт ҳодисалари, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, безорилик, фирибгарлик каби жиноятлари ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Наманган, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё вилоятларига тўғри келади.

Олий таълим муассасалари кесимида эса жиноятларнинг кўпчилик қисми Тошкент давлат транспорт университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳиссасига тўғри келади.

Айрим олий таълим муассасаларида таълим жараёнини мунтазам назорат қилиш, талабаларнинг дарс машғулотларига қатнашини етарли даражада мониторинг қилинмаганлиги оқибатида талабалар томонидан дарс вақтида, яъни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган давр мобайнида жиноятлар содир этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сонли қарорида тьюторларни бириктириш тартиби белгиланган бўлса-да, айрим олий таълим муассасалари томонидан ушбу талабга риоя қилинмаган.

Талабаларнинг ётоқхоналарга кириб-чиқиши, яшаши ҳамда тунги вақтда бўлиши устидан назорат етарли даражада эмас.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда олий таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганига қарамай, соҳада фаолият юритаётган шахсларга нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича қатор жиноят ишлари қўзғатилган.

Бу эса, аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайишига, адолатсизликлар юзасидан фуқароларнинг шикоятлари сони кескин ортишига сабаб бўлаётганлиги сенаторлар томонидан танқид қилинди.

Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли парламент сўрови юбориш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага илм-фан ютуқларини жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, парламент сўровида акс этган масалалар бўйича муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига оид давлат дастурлари доирасида жорий йилда умумий қиймати 49,7 миллиард сўм бўлган 69 та, шу жумладан, 49 та амалий, 7 та инновацион, 1 та фундаментал, 12 та халқаро лойиҳа бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Жорий йил биринчи ярим йиллигида аграр соҳага оид илмий-тажриба ва экспериментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини кўпайтириш мақсадида хонадонбай усулида 13 та илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилган.

Республика бўйича 909 минг гектар суғориладиган ер майдонларига илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилган истиқболли ва янги ғўза навлари экилган ҳамда вилоятларнинг илмий-тадқиқот станциялари ва уруғчилик тажриба хўжаликларида 70 дан ортиқ янги ғўза навларининг бирламчи уруғчилик ишлари олиб борилмоқда.

Илмий-тадқиқот институтлари томонидан 271 та нав (зот) ва дурагай яратилган, шундан 107 таси Давлат реестрига киритилган, 99 таси ишлаб чиқаришга жорий қилиниб, 82,7 миллиард сўмлик 73 та лойиҳа натижалари тижоратлаштирилган.

Шу билан бирга, парламент сўровидаги айрим масалалар ҳамон долзарблигича қолаётгани қайд этилди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини яхшилаш, соҳага илм-фан ютуқларини жорий қилишнинг институционал асослари ҳамда соҳага доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Яратилган янги зот, нав ва дурагайларни амалиётга жорий этиш ҳамда илмий натижаларни тижоратлаштириш механизми самарали ташкил этилмаган. 

Маҳсулот етиштирувчи субъектларни яратилаётган янги илмий ишланмалар ҳамда инновациялар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш механизми йўлга қўйилмаган.

Ёш илмий ходимлар ва тадқиқотчиларга илмий ишланмалар яратиш, тажриба синовлари ўтказиш ҳамда жорий харажатлар учун етарли маблағ ажратилмаётганлиги оқибатида кадрлар қўнимсизлиги юзага келган.

Сенаторлар томонидан янги замонавий биотехнологик ва молекуляр генетик таҳлилларни ўтказувчи ҳамда глобал иқлим ўзгариши билан шуғулланувчи йўналишларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг сенаторлар томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим  этган Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда коррупция иллатига нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2024 йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлашга қаратилган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари кенг жорий этилди. Уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш, жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

Соҳада давлат сиёсати изчиллигини таъминлаш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди, очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати 35 тадан 40 тагача кенгайтирилди.

Шу билан бирга, муҳокамада сенаторлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида айрим камчиликлар сақланиб қолаётганлиги ҳам қайд этилди.

Хусусан, 2024 йилда республика бўйича судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари таҳлили кўрсатганидек, Андижон, Тошкент, Наманган, Сирдарё вилоятларида коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига энг кўп зарар етказилган, коррупцияга оид жиноятлар сони Андижон, Наманган Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ортган.

Коррупцияга оид жиноятлар учун судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, тижорат банклари ҳамда бандлик тизими ходимларига тўғри келади.

Адлия вазирлиги томонидан 2024 йилда 2 мингдан ортиқ лойиҳаларнинг 222 тасида ёки 11 фоизида 337 та коррупциявий омиллар аниқланган. Коррупциявий омилларнинг аксарияти Иқтисодиёт ва молия, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Қишлоқ хўжалиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқланган.

Коррупцияга қарши экспертизага берилмаган лойиҳаларнинг кўпчилиги Инвестициялар, саноат ва савдо (6 та), Энергетика, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Ташқи ишлар (5 тадан) вазирликлари ҳиссасига тўғри келади.

Коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари етарли даражада ташкил этилмаган.

Муҳокама жараёнида Сенат аъзолари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, қатор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар билдирилди. Хусусан:

– коррупцияга оид жиноятларни таҳлил қилган ҳолда жиноятлар кўрсаткичи ошган давлат органлари ва ташкилотларида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаш;

– коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини фаоллаштириш, давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ички назорат тузилмалари ходимларига қўшимча вазифалар юклатилишининг олдини олиш;

– ички назорат тузилмалари томонидан назорат тадбирлари мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаш, одоб-ахлоқ комиссияларининг фаолиятини кучайтириш.

Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Сенатнинг тегишли қарорига асосан Алишер Усмонов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Икром Муслимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Нодира Ҳакимова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди. 

Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари ҳам тасдиқланди.

Ялпи мажлисда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 16 та масала, шу жумладан, 9 та қонун кўриб чиқилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси якунланди. 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати 

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ