31 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди. 

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди. 

Ўн биринчи ялпи мажлиснинг биринчи иш кунини сенаторлар “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилишдан бошлади. 

Маълумки, ушбу қонун дастлаб сенаторлар томонидан билдирилган қатор эътирозлар асосида рад қилинган эди. Ушбу қонун Олий Мажлис палаталарида келишув комиссияси тузилган ҳолда қайта ишланди. 

Муҳокама чоғида сенаторлар томонидан қайд этилганидек, қонун билан белгиланаётган нормалар ходимлар манфаатини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 

Қонун билан Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси томонидан уч турдаги, яъни касаллик муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш, ишни ёки даромадни йўқотиш бўйича суғурта тўловлари тўланиши белгиланмоқда. Бундай суғурта ҳодисалари юзага келган тақдирда, жамғарма томонидан суғурталанган шахсларга ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши назарда тутилмоқда. 

Жамғарма томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ижтимоий солиқнинг бир қисми, суғурта бадаллари, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.

Шунингдек, қонунда давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши кимларга нисбатан мажбурий, кимларга нисбатан ихтиёрий асосда амалга оширилиши белгиланмоқда. 

Бунда суғурта бадали мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси билан қамраб олинадиган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан белгиланган миқдорларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан, ихтиёрий давлат ижтимоий суғуртаси билан қамраб олинадиган фуқаролар учун минимал миқдори қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланадиган тўлов ҳисобидан шакллантирилиши қайд этилган.

Ялпи мажлис давомида сенаторлар томонидан қонунда белгиланган суғурта бадали, суғурталанган шахслар, суғурталовчи, суғурта қилдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат ижтимоий суғуртаси молиявий барқарорлигининг давлат кафолатлари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш каби қатор масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Қонуннинг қабул қилиниши ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга, иш берувчиларга юклатилган ижтимоий тўловлар юкининг ечилишига хизмат қилиши таъкидланди. Шунингдек, мазкур қонун ишга қабул қилиш жараёнларида хотин-қизларга нисбатан камситиш ҳолатларининг олдини олишига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли эканлиги қайд этилди. 

[gallery-26022]

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ялпи мажлисда “Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чоралари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама давомида сенаторлар кейинги йилларда мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. 

Шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан давлат назоратини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги қайд этилиб, ёқилғи-энергетика ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланишга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Мазкур қонун билан Жиноят кодексида электр, иссиқлик энергиясидан, газ ва сув ўтказгичдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини кучайтириш назарда тутилмоқда. 

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ноаниқликларни бартараф этишга, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга ҳамда бундай қоидабузарликлар учун жазо чораларининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида ушбу қонун ёқилғи-энергетика ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда иқтисод қилинган энергия ресурсларини саноатнинг бошқа тармоқларига йўналтириш, қолаверса, уларни экспортини ошириб, импорт улушини камайтиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бундан ташқари, Сенатнинг ялпи мажлисида “Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай инвестициявий муҳитни яратиш, давлат активларини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтириш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни, шу жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг носоҳавий активларини хусусий секторга беришни жадаллаштириш мақсадида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда, бу борадаги тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 13 та қонунига ҳамда Ер ва Солиқ кодексларига давлат активларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага беришни соддалаштиришга, соҳада тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида таъкидлаганидек, мазкур қонун давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасини такомиллаштиришга, мазкур соҳадаги ваколатли органларнинг ваколатларини белгилаш ҳамда давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага бериш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, қонунда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўш ер участкаларига нисбатан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарздорликлари бўйича тақиқлар татбиқ этилмаслиги, ушбу ер участкалари аукцион савдоларида сотилганида харидорларга тўсиқларсиз расмийлаштириб берилиши, ер солиғи ва мол-мулк солиғини давлат кўчмас  мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорлар томонидан мазкур объектлар учун тўланган маблағларга пропорционал равишда ҳисоблаш каби ўзгартиришлар ҳам назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 9-моддасига киритилаётган қўшимчага асосан эндиликда халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларини ва сервис объектларини, жумладан, жойлаштириш воситаларини, савдо-кўнгилочар марказларини мастер-режа асосида жойлаштириш бўйича бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ер тоифасини бошқа тоифага ўзгартириш учун асос бўлади.

Қизғин муҳокамага сабаб бўлган ушбу қонун давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш орқали хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий мулкнинг улушини янада ошириш имкониятларини яратади.

Мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, сенаторлар “Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бироқ дала четларига экин экмаслик ва йил давомида маҳсулот етиштирмаслик ҳолатлари аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга ҳамда бозорларда маҳсулотларнинг таннархига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш заруратини юзага келтирмоқда.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, иккиламчи ижарага олган ижарачиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофида қонунчиликка мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларда ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги учун маъмурий жарима қўллаш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, Солиқ кодексида дала четларидаги бундай майдонларда мақбул экин экилмаган тақдирда, мазкур ер участкасининг экин экилмаган қисми учун ер солиғи ставкасини уч баравар миқдорда ҳисоблаш белгиланмоқда.

Сенаторлар томонидан қонуннинг қабул қилиниши натижасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер участкаларининг дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда маҳсулот етиштирилишини самарали ташкил қилишга, суғориладиган ерлардан унумли ва тўлақонли фойдаланишга эришилади, деган фикр билдирилди.

Қолаверса, ялпи мажлисда “Кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини оширишга ҳамда уларнинг малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Ушбу қонун ҳам мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. 

Лекин кам таъминланган шахслар Конституциявий судга мурожаат қилганда уларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш амалдаги қонунда ўз аксини топмаган. 

Мазкур қонун тўлиқ ёки қисман давлат ҳисобидан кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштиришни назарда тутади. Жумладан: 

– Конституциявий суд шикоят билан мурожаат этган фуқаронинг илтимосига кўра, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради; 

– кам таъминланган шахслар, агар улар муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат этсалар, улар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар. 

Қонуннинг қабул қилиниши Конституциянинг 55-моддасида белгиланган – ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деган норманинг ижро қилинишига, фуқароларнинг қонунларда бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш имкониятининг кенгайишига хизмат қилиши сенаторлар томонидан қайд этилди. 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 431 ҳамда 432- моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда жамият ва давлат ҳаётини кенг ислоҳ қилиш, амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қайд этилди. 

Айниқса, замонавий ахборот-технологияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда ижро иши юритувида турли бюрократия ва сансалорликларга чек қўйишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиб келинаётганлиги таъкидланди. 

Ушбу қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта ва (ёки) видеоконференцалоқа харажатларини, коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорликни, кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловлар бўйича қарздорликни, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилиши назарда тутилмоқда. 

Сенаторлар ушбу қонуннинг татбиқ этилиши қарздорликларни соддалаштирилган тартибда ундириш кўламини янада кенгайтиришга, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув самарадорлиги ва тезкорлигининг оширишга ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг (давлат ижрочиларининг) иш юкламасини камайишига хизмат қилишини таъкидлади. 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди. 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ