АХБОРОТ

22 июнь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Сенаторлар ўз ишини “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг  муҳокамасидан бошлади. 

Бугунги ислоҳотлар жараёнида ҳамда давлат ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг роли алоҳида аҳамият касб этади. “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳам парламент ҳамда сиёсий партияларнинг муҳим вазифалари ва масъулияти белгиланган.

Бу жараёнлар сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш, депутатлар ва сенаторларнинг Конституциядаги ваколатларини тўлақонли амалга ошириш бўйича қўшимча кафолатлар берилиши ҳамда сайловчиларнинг партия билан узвий алоқаларни мустаҳкамлашни тақозо этмоқда.

Муҳокама қилинган қонун билан сиёсий партияларни молиялаштириш, давлат маблағларининг сиёсий партиялар ўртасида тақсимланиши тартибини, қонунчилик палатаси депутатларининг, Сенат аъзоларининг ва маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш асосларини белгилашни, шунингдек, ўз вазифаларини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун уларга нисбатан тартибга солиш чораларини аниқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, ушбу қонун билан жамият учун муҳим бўлган ва тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар қабул қилинишида ҳамда жамиятнинг ривожланишига қаратилган муҳим масалалар ечимида депутат ва сенаторларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган ўзгаришлар киритилмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонунда депутат ва сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш асослари кучайтирилмоқда. 

Киритилаётган  ўзгартиришларга мувофиқ:

депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор ҳақ тўланадиган тегишли турдаги фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;

тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир календарь йил ичида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;

чет давлатнинг доимий яшаш гувоҳномасини ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;

партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда депутат ёки сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.

Шунингдек, депутат ёки сенатор томонидан ўз вазифаларини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун бир қатор чоралар белгиланмоқда. Хусусан, огоҳлантириш, тегишли мажлисларда узр сўрашни талаб қилиш йўл қўйилганлиги фактини палата мажлисида ўқиб эшиттириш, иш ҳақидан ушлаб қолиш ва депутат ёки сенатор ваколатларини муддатидан илгари тугатиш каби чоралар қўлланиши белгиланмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши сиёсий партиялар фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳамда мустаҳкамлашга, депутатлар ва сенаторларнинг ўз вазифаларини бажаришда, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишда, шунингдек, уларнинг дахлсизлик ҳуқуқини тўлиқ таъминлашда шахсий масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, парламент аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ижроси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудуднинг инвестициялар жалб этувчанлигини ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар таҳлил қилинди.

Қорақалпоғистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қулай агробизнес муҳитини яратиш, инсон капиталини ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бунда албатта сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти томонидан минтақада юзага келган ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилаётган жиддий эътибор, ҳудудни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорларнинг алоҳида ўрни бор. Олий Мажлис Сенати томонидан эса уларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент назорати олиб борилмоқда. 

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ 2020-2023 йилларда умумий қиймати 11, 2 триллион сўмлик 1 359 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 16 060 та янги иш ўрни яратилган.  

Президентимизнинг 2021 йил 29 июлда “БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги қарори билан 2021-2024 йилларда Оролбўйи минтақасида иқтисодиёт тармоқларида ресурстежовчи, замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ қилиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича 71 та тадбирни ўз ичига олган “йўл харитаси” ҳамда 65 та устувор инновацион лойиҳалар рўйхати тасдиқланган.

“Йўл харитаси”даги 71 та тадбирдан 65 таси ҳамда 65 та устувор инновацион лойиҳадан 53 таси бажарилган. 

Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида Мўйноқ туманидаги тадбиркорлик субъектлари учун қатор солиқ имтиёзлари берилиши натижасида 2024 йил биринчи чорак якунларига кўра 296 та корхона ихтиёрида 1,5 миллиард сўм қолдирилган.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг биринчи чорагида 12 867 та тадбиркорлик субъекти томонидан 30,1 миллиард сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланилган. 

Мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳудудда 2024 йилда 120 мингдан ортиқ аҳолининг доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таъминлаш, қиймати, 6,5 триллион сўмлик 421 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилганлиги таъкидланди. 

Шунингдек, аҳолини бизнесга жалб қилиш, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш, аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, норуда фойдали қазилма конлари ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш бўйича манзилли дастурлар тасдиқланган.

Муҳокама якунида Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ижроси устидан парламент назоратини амалга оширишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди ҳамда Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолати муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишда қатор ижобий натижаларга эришилган.

Хусусан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 2023 йил бошидан 783,3 мингта хонадон хатловдан ўтказилган, даромад топишга ҳаракат қилаётган ва истагида бўлган 298 та хонадон чорвачилик ва паррандачилик, 331 таси савдо ва хизмат, 264 таси деҳқончилик ва иссиқхона, 123 таси боғдорчилик, 34 таси кичик ишлаб чиқариш, 10 таси ҳунармандчилик ва 66 таси бошқа йўналишларда аҳоли даромадларини ошириш чоралари кўрилган.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда жами 423 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган. “Онлайн маҳалла” платформасида 5441 та микролойиҳа ишга туширилиши натижасида лойиҳа қиймати 1 270 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 23507 нафар фуқаро ишли бўлган.

Ихтисослашган маҳаллаларга яқин ҳудудларда 44 та микромарказ ташкил этилиб, 507 та янги иш ўрни яратилган.

Шу билан бирга, мажлисда сенаторлар томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлигига эътибор қаратилди. 

Вилоятда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2023 йилга нисбатан 10,5 мингтага камайган. Ишчи сонини умуман кўрсатмаган корхоналарнинг 322 тасида жами 518 нафар нолегал ишчилар мавжуд бўлиб, улардан бир йилда камида 800 миллион сўм даромад солиғи йўқотилган.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган 1,5 триллион сўмлик кредитнинг 72,3 миллиард сўми муаммоли кредитга айланган.

Бундан ташқари, тадбиркорликни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

Вилоятда тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишда ҳам камчиликларга йўл қўйилган. “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат ўрнатилган бўлишига қарамай, мурожаатларнинг 205 таси бўйича кўриб чиқиш муддати бузилган.

Самарқанд шаҳрида, Пастдарғом, Ургут, Иштихон, Нарпай, Пайариқ, Булунғур туманларида тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишида қонун бузилишга йўл қўйилган.

Сенаторлар томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишда йўл қўйилган камчиликлар масъул вазирлик ва идораларга кўрсатиб ўтилди ҳамда бу борада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик соҳасида мавжуд талаблар ва тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Хусусан, вилоятда ҳудудларнинг хусусиятлари, “ўсиш нуқталари” ва салоҳиятини инобатга олиб, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, “Онлайн маҳалла” электрон платформасини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинишини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга, Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. 

Муҳокама якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига, Худойқул Тожиевич Азизов, Аскаржон Бойисович Гафуров ва Аҳрорхон Муминович Хашимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлашди.

Шунингдек, Қаҳрамон Улжаев Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимидан озод қилинди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий Мажлис Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ялпи мажлисда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та масала, шу жумладан, 8 та қонун муҳокама қилинди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати 

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси тўғрисида