Миллий кинология марказида "Чегара божхона постларида гиёҳвандлик воситаларини қидириш бўйича хизмат итларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари" мавзусида минтақавий ўқув-амалий семинар ўз ишини бошлади.

Мазкур семинар МДҲга аъзо давлатларнинг божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг доимий ишлайдиган Ишчи органи — ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари раҳбарлари қўмитаси фаолияти доирасида ўтказилмоқда.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон ва Қирғизистон божхона хизматлари вакиллари иштирок этмоқда.

Дастлаб иштирокчилар Миллий кинология маркази фаолияти, унинг тузилиши, ўқув базаси ва хизмат итларини тайёрлаш имкониятлари билан танишди.

Семинар доирасида назарий ва амалий машғулотлар ўтиш, шу жумладан чегара божхона постларида ўтказилиши режалаштирилган сайёр ўқув машғулотлар натижасида жараёнлар билан яқиндан танишиш назарда тутилган.

Бундай тадбирлар ўзаро тажриба алмашиш, касбий тайёргарлик даражасини ошириш ва қўшни мамлакатларнинг кинология марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Семинар 24 октябрь кунига қадар давом этади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон кинологлари Тошкентда тажриба алмашмоқда