Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди.

Олий даражадаги тадбирлар дастури доирасида Олмаота шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев норасмий учрашув ўтказиб, икки томонлама, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Етакчилар "Медеу" тоғ-чанғи кластери фаолияти билан танишдилар, рақамли ва сунъий интеллект технологиялари, икки мамлакат атоқли мусаввирларининг рангтасвир ва графика асарлари кўргазмаларини кўздан кечирдилар.

Олмаота халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Қозоғистон саммити самарали ўтди