“Дипломатик ракурс” лойиҳасининг бугунги меҳмони Ўзбекистон Республикасининг Қатар давлатидаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаев ЎзА мухбири билан суҳбатда ўқувчиларига ўзаро савдо-иқтисодий, сармоявий, таълим, маданий-гуманитар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилаётгани ва бу йўлда амалга оширилган ишлар хусусида сўзлаб берди.

– Маълумки, Қатар таълим сифати бўйича араб мамлакатлари ичида биринчи, дунёда эса тўртинчи ўринда туради. Айни йўналишда Ўзбекистон ва Қатар қандай ҳамкорлик қиляпти?

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 2023 йил 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. Ўшанда қатор лойиҳалар қатори маданият, таълим, туризм соҳаларида алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан биргаликда маданият кунлари, концерт дастурлари, кўргазмалар, ҳунармандлик ва пазандалик намойишларини ўтказишга келишиб олинди. Шунингдек, Олий таълим ва илмий тадқиқот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Қатар Давлати Таълим ва олий таълим вазири Бусаина бинт Али Ал Жабр Ал-Нуаймий хоним билан учрашганимизда таълим ва фан соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболини муҳокама қилдик. Хусусан, академик ҳамкорлик, талабалар ва ўқувчилар алмашинуви, қўшма илмий лойиҳалар ва таълим грантлари амалга оширилишини назарда тутган қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқишга келишиб олдик. Ал-Нуаймий хоним Ўзбекистонга таклифимизни ҳам мамнуният билан қабул қилди.

Қатар университети Президенти доктор Умар Муҳаммад Ал-Ансорий,  Лусаил университети ректори, профессор Нитҳам Муҳаммад Ҳиндий билан учрашиб, университетлараро шерикликни йўлга қўйиш, жумладан, талабалар алмашиш, биргаликда қўшма тадқиқот олиб бориш, қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш, ўзаро кадрлар малакасини ошириш масалаларини ўргандик.

Икки томонлама имзоланган 15 ҳужжат орасида Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлар аро меморандум ҳам бор.

Айни мавзуда Қатар давлати Маданият вазири Шайх Абдураҳмон бин Ҳамад бин Жосим бин Ҳамад Ол Соний билан суҳбатлашиб, жорий йил 20-26 февраль кунлари Доҳада Ўзбекистон маданияти, ҳунармандлиги ва туризми ҳафталиги ўтказилгани, юртдошларимиз Доҳа Дизайн биенналесида илк бор иштирок этиб, муваффақият қозонганини эътироф этдик. Шунингдек, икки давлатда бўлажак қатор қўшма маданий тадбирларни муҳокама қилдик.

Давлат вазири, Қатар Миллий кутубхонаси президенти доктор Ҳамад бин Абдулазиз Ал-Каварий билан учрашиш шарафига ҳам муяссар бўлдик. Мазмунли суҳбат давомида маданий алоқани мустаҳкамлаш йўлларини кўриб чиқдик.

– Ижтимоий лойиҳалар амалга ошириш йўлида қандай қадамлар қўйилмоқда?

– Қатар ижтимоий тараққиёт ва оила вазири Марям Ал-Миснад билан учрашганимизда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда ижтимоий лойиҳалар амалга ошириш масаласини муҳокама қилдик.

Марям хоним Қатарнинг ногиронлар учун шаҳар инфратизимини яхшилаш, етим болалар ва қарияларга эътибор бериш, жамиятда хотин-қизлар ўрнини мустаҳкамлаш йўналишларида эришган ютуқлари бўйича тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Қатарда мазкур йўналишларда иш олиб борувчи жамоат ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, ҳамкорлик лойиҳаларини ўрганиб чиқишни таклиф этди. Вазир Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти бошчилигидаги делегацияни Қатарга таклиф қилди.

-Журналистларни медиа соҳасидаги ҳамкорлик, яъни ижодкорларнинг ўзаро ташрифлари, тажриба алмашиши каби масалалар қизиқтириши табиий.

Ҳақиқатан, Ал-Жазира медиа институти директори Имон Аҳмад Ал-Амрий хоним билан суҳбатлашиб, ОАВ, журналистика ва PR соҳаларида жаҳон даражасидаги илғор тажриба билан танишдик.

Бош қароргоҳи Доҳада жойлашган ушбу халқаро телекомпания “Ал-Жазира” 1996 йил Қатар амири фармони билан тузилган. “Ал-Жазира” араб тилида “орол” маъносини англатади.

Шунингдек, “Ал-Жазира Медиа Нетворк бош директори доктор Мустафо Суаг билан медиа соҳасида ҳамкорлик қилиш, жумладан контент ва дастур яратиш, Ўзбекистонда журналистлар учун тренинглар ўтказиш масалалари юзасидан маслаҳатлашдик.

– Охирги савол. Сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланишнинг драйвери – ҳаракатлантирувчи кучи экани ҳақида якдил фикр бор. Бу борадаги янгиликлар билан бўлишсангиз?

– “Qatar Airways” компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашиб, давлатларни боғлаб турадиган ҳаво қатнови жуда муҳимлигига эътибор қаратдик. Мулоқот чоғида карго ташувини йўлга қўйиш, замонавий авиа хизмат соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар ҳам кўтарилди. Бу йўналишда режа жиддий: дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик кунлик тартибда рейс белгилаш ниятидамиз.

Тўғридан-тўғри қатнов орқали ўзаро туристлар оқими тезлашиши, икки томонлама савдо кўлами кенгайишига имкон яратилади.

Муҳаррама Пирматова суҳбатлашди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қатар: Ўзаро муносабат жадал ривожланмоқда