Японияда “Expo 2025” халқаро кўргазмасида иштирок этиши кутилаётган Ўзбекистон миллий павьильони Германиянинг дизайн бўйича “Аъло меъморчилик – ярмаркалар ва кўргазмалар” номинациясида олтин медалига лойиқ топилди.

Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган “Expo 2025” кўргазмасининг мавзуси “Бўлғуси жамиятни ҳаётимиз учун лойиҳалаштириш” деб номланади. Ўзбекистон эса кўргазмада “Билимлар боғи” шиори остида қатнашади.

Павильон Марказий Осиё давлати учун янги давр рамзи — ўсиш ва ривожланиш истиқболларига бағишланган намойишни ўзида қамраган. Дизайнида табиий ашёлар ва модулли қурилмалардан фойдаланилган.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг хабар беришича, павильонда юртимизнинг бой тарихи намойиш этилиб, ташриф буюрувчиларга илм-фан, инновациялар ва мамлакатдаги ўзгаришлар ҳақида ноёб тушунчалар тақдим этилади. Лойиҳага Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан буюртма берилган.

– Ўзбекистон павильони Германиядаги дизайн мукофотида олтин медалга сазовор бўлганидан ҳайратдамиз, – деди “ATELIER BRÜCKNER” бошқарувчи директори Ширин Франгоул-Брюкнер. – Бу бизнинг Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси учун амалга ошириб келаётган учта йирик лойиҳамиздан биридир. Мазкур лойиҳада анъанани замонавийлик билан уйғунлаштирадиган барқарор меъморчилик ва илғор дизайннинг муҳимлигига урғу берилади.

Дарвоқе, “Билимлар боғи” нафақат Ўзбекистоннинг истиқболли келажаги рамзи бўлиб хизмат қилади, балки масъулиятли ва барқарор жамият барпо этишда ҳам муҳим. Жамғарма раиси Гаянэ Умерова таъкидлашича, Ўзбекистон азалдан  тамаддунлар чорраҳасида жойлашган, илмий ва маданий билимлар Буюк Ипак йўли бўйлаб гуллаб-яшнаган.

– Олтин мукофотни Германия дизайн мукофотлари анжуманида қабул қилиб олиш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси учун муҳим босқич ҳисобланади, – деди жамғарма раиси. – Бу жаҳон миқёсида Ўзбекистоннинг маданий манзарасини асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва парваришлаш бўйича устувор мақсадимизга ҳамоҳангдир.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон павильони Германиянинг дизайн бўйича олтин медалига сазовор бўлди