Бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тарихан шаклланган яқин дўстона муносабат ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилган. Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқот туфайли икки қардош давлат стратегик шериклиги ҳамда кўп қиррали ҳамкорлиги барча йўналишларда жадал ривожланмоқда.

Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши якунида давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шунингдек, Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйилди, мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз эртага Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

ЎзА икки мамлакат ўртасидаги дипломатик, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг асосий босқичлари ва ютуқлари хронологиясини тақдим этади.

***

1991 йил 28 декабрь – Озарбайжон Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олди.

1995 йил 2 октябрь – мамлакатларимиз ўртасида дипломатия муносабати ўрнатилди.

1996 йил 27 май – Боку шаҳрида “Дўстлик ва ҳамкорлик” тўғрисидаги шартнома имзоланди.

1997 йил – Озарбайжон Тошкент шаҳрида элчихона очди.

1998 йил – Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси фаолиятини бошлади.

2004 йил 23 март – Пойтахтимизда Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш декларацияси қабул қилинди.

2008 йил 11 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасига борди. Ташриф давомида Бокуда ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали очилди, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирига улуғ аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек номи берилди.

2018 йил 3 сентябрь – Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши олтинчи саммити доирасида Чўлпонота шаҳрида учрашди.

2019 йил 14-15 октябрь – Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 7‑саммитида иштирок этди.

2020 йил – Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари – Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Мажлисида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари тузилди.

2021 йил 11-12 ноябрь – Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммити доирасида учрашди.

2022 йил 21-22 июнь – Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Икки давлат ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги декларация қабул қилинди.

2022 йил 1 август – Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, иқтисодиёт ва транспорт вазирларининг биринчи уч томонлама йиғилиши ташкил этилди. Анжуман якуни бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди.

2022 йил 15 сентябрь – Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида учрашди.

2022 йил 10-11 ноябрь – Президент Илҳом Алиев рафиқаси, биринчи вице-президент Меҳрибон Алиева билан бирга Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

2023 йил 1-2 март – Қўшилмаслик ҳаракати саммити доирасида икки мамлакат Президентлари Бокуда учрашди.

2023 йил 22–23 август – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлди. Ташриф давомида давлат раҳбарлари Фузулий ва Шуша шаҳарларига борди.

2023 йил – Тошкентда Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Озарбайжон – Ўзбекистон дўстлиги” музейи очилди. 

2023 йил 8 ноябрь – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Тошкентда ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўн олтинчи саммитида иштирок этди.

2023 йил 23-24 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Давлатимиз раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (SPЕKA) биринчи саммитида иштирок этди.

2024 йил 5-6 июль – Ўзбекистон Президенти Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида иштирок этди.

2024 йил 22-23 август – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси якунида Президентлар Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

2024 йил 12 ноябрь – Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференцияси 29-сессияси (CОP 29) доирасида Жаҳон етакчилари саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Тадбирда давлатимиз раҳбари қатор ташаббусларни илгари сурди. 13 ноябрь куни Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари “яшил” энергияни ривожолантириш ва узатиш лойиҳасига старт берди.

Маълумот ўрнида: Сўнгги 8 йил ичида мамлакатларимиз ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 7,8 баробар ошиб, 2024 йил 253 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Ўзбекистоннинг Озарбайжонга экспорти 7,5 баробар ортиб, 208 миллион долларни, импорт эса ўтган йил 9 баробар ошиб, 45 миллион долларни ташкил қилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 240 дан зиёд компания фаолият юритяпти. Озарбайжондаги Ўзбекистон компаниялари сони эса 70 тага етди.

Ўткир Алимов тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатлари хронологияси