Ўзбек ва озар халқлари дўстлиги чуқур тарихий илдизларга эга бўлиб, кўп асрлик маданий-маънавий қадрият, анъаналар, тарихнинг ўзаро уйғунлашувига таянади.

Бугунги кунда ушбу азалий ва яқин ришталар икки давлат ўртасида ишонч, юксак ҳурматга асосланган ўзаро манфаатли ҳамда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.
Жорий йил 22-26 май кунлари мамлакатимизда Республика Озарбайжон миллий маданият маркази ташкил топганининг 20 йиллиги нишонланмоқда.

Байрам тадбирларида иштирок этиш мақсадида Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Фуад Мурадов раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Юбилей дастурининг иккинчи куни доирасида пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги майдонида Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллат вакиллари – 15 нафар етим болага бошпана берган Маҳмудовлар оиласи хотира ёдгорлиги – халқимизга хос дўстлик, олийжаноблик ва бағрикенглик тимсоли пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасадди ходимлари, Озарбайжон делегацияси аъзолари, Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари вакиллари, шаҳар аҳли ва ёшлар иштирок этди.
– Ҳозир мамлакатимизда 40 минг нафардан зиёд озарбайжон истиқомат қилиб, турли соҳаларда фаолият юритмоқда, – деди Республика Озарбайжон миллий маданият маркази раҳбари Мобил Мамедов. – Ўзбек ва озар халқлари аҳил-иноқ, ҳамжиҳат ҳаёт кечириб, мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. Юртимиздаги биринчи Озарбайжон миллий маданий маркази – “Гардашлик” 1989 йил Тошкентда ташкил этилган. Кейинчалик, Самарқанд ва Бухорода ҳам марказлар, 2003 йилда эса Республика Озарбайжон миллий маданият маркази тузилди. Бугунги ранг-баранг тадбирларга бой байрам дастури давомида қардош халқларнинг миллий ўзига хослиги, тарихи ва келажаги ҳақида маълумот берилди. Икки қардош халқ вакиллари ўзаро фикр алмашиб, дилдан суҳбат қуришяпти.

[gallery-12007]

Шу куни Республика Озарбайжон миллий маданият маркази ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишлаб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги ривожланиши тарихи, янги даври ва истиқболи” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуман миллатлар аро муносабатни амалга ошириш, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг тарихи, янги даври ва истиқболини муҳокама этиш, муносабатни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, миллатлар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Иштирокчилар Ўзбекистон ва Озарбайжон дўстлиги тобора мустаҳкамланаётгани, мамлакатмизда яшовчи озарбайжон миллати вакиллари Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини эътироф этишди. Икки давлат раҳбарларининг сиёсий қарашлари, халқларнинг миллий маданияти ва қадриятларидаги ўхшаш жиҳатларга эътибор қаратилди.

Конференцияда “Ўзбекистон ва Озарбайжон халқининг ўзаро алоқалари тарихи”, “Ўзбекистон ва Озарбайжон халқи маданияти ва санъатининг ўзаро таъсири”, “Озарбайжончадан ўзбекчага таржима қилинган асарлар ва уларнинг аҳамияти”, “Мустақиллик даври ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларининг ривожланиш тенденциялари” мавзуларида маърузалар тингланди.
Тадбирнинг мунозара қисмида иштирокчилар томонидан амалий таклиф, мулоҳазалар билдирилди.

Гўзал Сатторова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон алоқалари ривожланмоқда