Жорий йил июль ойида Ўзбекистон яна дунёдаги энг йирик олтин сотиб олувчи давлатлардан бирига айланди, деб ёзди Жаҳон олтин кенгаши – World Gold Council.

Бир ой ичида жаҳон марказий банки захираси 37 тоннага бойиди. “KAP Depo” инвестиция компанияси таькидлаганидек, ушбу қимматбаҳо металлнинг асосий харидорлари сифатида Польша Миллий банки (14,3 тонна), Ўзбекистон Марказий банки (9,6), Ҳиндистон Захира банки (5,4) эътироф этилган. Кейинги ўринларни Иордания (4,3), Туркия (3,8), Қатар (2,3), Чехия (1,6 тонна) эгаллади. Қозоғистон (3,9) ва Мўғулистон (0,7) энг кўп олтин сотди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Марказий банки олтини ҳажми ойига 11,7 миллиондан 12,1 миллион троя унцияси (374,8 тонна)га ошди. Шу билан бирга олтин захираси қиймати 1,8 миллиард доллар кўтарилиб, 29,2 миллиард долларга етди. Натижада Ўзбекистон МБ йил бошидан буён соф олтин сотувчидан соф олтин олувчига айланди. Июнь ойида 9 тонна қимматбаҳо металл харид қилинган.

– Сўнгги ойларда МБ олтин тўплашга содиқлик намойиш этди, – дейилган WGC шарҳида. – Нарх янги юқори чўққига кўтарилишда давом этгани сабабли эълон қилинган талабнинг умумий даражаси пасайган бўлса-да, ижобий нисбат сақланиб қолди.

Июль ойида нарх бир унция учун 2325 доллардан 2445,76, баъзан 2480 долларгача кўтарилиб, ўсиш 5,2 фоизни кўрсатди.

S&P – “Global Ratings” ҳисобига кўра, олтин нархи тушиши кутилаётгани ва жорий ҳисоб рақами тақчиллиги давом этаётгани боис Ўзбекистоннинг фойдаланиш мумкин бўлган валюта захираси 2027 йилгача қисқаради. Марказий банкнинг монетар олтин захираси олтин-валюта захираси умумий миқдорининг 80 фоиздан ортиғини ташкил этади. МБ мамлакатимизда қазиб олинаётган олтинни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга. Яъни, маҳаллий валютада харид қилади ва интервенциянинг ўзбек сўмига таъсирини қоплаш учун долларни маҳаллий бозорда сотади.

Ш. Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон олтин хариди бўйича дунёда етакчилардан бўлиб қолмоқда