Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали бўлиб ўтган овозли чатда «Ўзбекистон олий таълимига кредит модуль тизими керакми?» мавзусида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Овозли чатда Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази директор ўринбосари Музаффар Эсанов ҳамда Қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар бўлими бошлиғи Одил Тошпўлатовлар эксперт сифатида иштирок этишди.  

– Ўзбекистон ОТМлари кредит модуль тизимида ишлаш жараёни қачондан бошланди. Ва бу ўзи қандай тизим?  

– Кредит модуль Ўзбекистон олий таълими учун янги тизим сифатида қаралса-да, халқаро тажрибада узоқ даврлардан бери фойдаланиб келинаётган тизим ҳисобланади. 2019 йилда олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида қўйилган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистондаги ОТМлар кредит модуль тизимига ўтди. 2020-2021 йилда 35 та ОТМлар кредит модуль тизимига ўтказилди. 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб эса республикамиздаги барча Олий таълим муассасалари кредит модуль тизимига тўлиқ ўтди. Бу йилги ўқув йилида 3 йиллик тажриба асосида шу тизимда фаолият олиб боряпмиз.  

Бугунги кунда дунёда амалиётда бўлган 4 та кредит модуль тизими ҳақида айтиб ўтишимиз жоиз. Яъни Америка қўшма штатларининг кредитларини йиғиб бориш, Британия, Осиё тинч океани университетлари, Европа кредитларини тўплаш ва ўтказиш ҳақида тўхталиб ўтишимиз керак.  

Бугун биз Ўзбекистонда амал қилаётган тизим Европа кредитларини кўчириш ва ўтказиш тизимига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ бугунги кунда юртимизда кредит модуль тизими амалиётга киритилмоқда.  

– Бу тизим Ўзбекистон Олий таълимига қай даражада керак?  

– Ҳар қандай таълим жараёни халқаро глобаллашув жараёнидан алоҳида ривожланиши мумкин эмас. Чунки маълум бир қобиқдаги таълим натижалари энг аввало давлатнинг ўзигагина хизмат қилади, холос. Бу ерда халқаро тажрибани, дунёда илмий ва ўқув соҳасида бўлаётган ютуқларни ўзлаштириш, таълимга буни татбиқ этиш учун биринчи навбатда халқаро таълим маконидаги интеграция жуда ҳам зарур. Халқаро меҳнат бозоридаги талаблар асосида кадрларнинг тайёрланиши нафақат республикамиздаги меҳнат бозорини, балки халқаро малака доирасида ҳам кадрлар тайёрлаш имконини беради.  

Бу тизим албатта керак эди. Чунки XXI асрнинг бошлари XX асрнинг охирларида битирувчи яъни бўлажак кадрларнинг билимини меҳнат бозорида баҳолаш уларнинг синдирилишига олиб келди. Халқаро меҳнат бозори, умуман, ҳар қандай меҳнат бозорида ҳам малакаларнинг баҳоланишга ўтилиши бу кадрларга қўйилаётган талабларни кескин ўзгартириб юборди. Республикамизда ҳам миллий малака рамка доирасида президентимизнинг тегишли қарорлари асосида ҳар битта касбга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишни тақозо этди. Халқаро талаблар асосида касбларга қўйилаётган стандартларнинг яратилишини хоҳлаймизми-йўқми, кредит модуль асосида кадрлар тайёрлаш зарур.  

— Талаба ўқишни кўчириб келганида пул тўлаш билан боғлиқ жараёнлар қандай амалга оширилади?  

— Юртимизда ўқишни кўчириш билан боғлиқ саволлар кундан-кунга кўпайиб боряпти. Ҳозир бизда 4-курслар олдинги тизим бўйича 1-2-3- курслар кредит модуль тизимида таҳсил олишяпти. Бу тизимда бир марта таклиф этилган таълим бўйича йиғиб олинмаган кредитлар қайта пул тўлаш орқали ўзлаштирилади. Бу халқаро тажрибада бор. Фанлар фарқи бугунги кунда тўланадими, деган савол келиб чиқиши табиий. Агар фанлар фарқи қарорда белгиланган талаблардан кўп бўлса, университетнинг ички кенгашида ҳал этиладиган масала. Мисол учун, 4 тагача ҳолатларда фанлар фарқини шундайлигича топшириш имконияти яратилган.  

Кўчириб келаётган талаба кўчирилган ОТМдаги фанлар режалари фарқи кескин кўпайиб кетса нафақат тўлов, балки шу фанларни қайта ўрганишни тақозо этади. Талаба ўқув режаси бўйича битириши учун шу фанларни ўзлаштириши керак. Агар бу фанлар 1 семестр доирасига сиғмайдиган бўлса, курс кесимида ҳам ҳал этилиши мумкин. Яъни бу курсни қайтадан ўқиши талаб этилади. Албатта бу ўқув жараёни контракт асосида ташкил этилганлиги учун бу жараёнлар пулли асосда ҳал этилади.

 <iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/TSa6H4JhCtA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Дониёр Ёқубов (видео) ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон олий таълимига кредит модуль тизими керакми? (+видео)