
Ўзбекистон "Open Data Inventory" (ODIN) Очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл йиғиб, жаҳон бўйича 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.
Малумот ўрнида "Open Data Watch" – очиқ маълумотлар ва расмий статистика асосида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади.
"The Open Data Inventory (ODIN)" рейтинги эса мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқлигини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди.
Рейтингнинг йилги натижаларида биринчи ўрнни Сингапур эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса Польша, Финляндия банд этган.