Музейлар ўтмишдан келган тарихий маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндисидир. У ердаги ёдгорликлар амалдаги қонун-қоидага мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.

Ўзбекистон музейларининг 130 йиллик тарихи бор. Маълумотларга кўра, 1917 йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган.

1917 йилдан кейин турли ихтисосликдаги кенг экспозицияларга эга музейлар ташкил этилган. 1918 йил князь Н.Романов саройида унинг мусодара қилинган коллекцияси асосида Бадиий музей (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат музейи), 1921 йил Эски шаҳар музейи, 1926 йил Ўзбек Эски шаҳар музейи ташкил қилинди.

Ўрта Осиё музейининг геология, зоология, ботаника ва антропология бўлимлари, Қишлоқ хўжалиги музейи ва ҳайвонот боғи Табиат музейига айлантирилди.

Республика кўргазмалари негизида Политехника музейи (1933), Амалий санъат музейи (1937,1937-1991 йилларда Амалий санъат асарлари доимий кўргазмаси ташкил қилинди.

1940 йилда Тошкент музейларида 500 мингга яқин экспонат бўлган, музейларга кирувчилар сони 300 мингга яқин кишини ташкил этган.

Шунингдек, 2-жаҳон уруши йилларида Марказий тарих музейи, Ўзбекистон санъат музейи ва Адабиёт музейи Тарих, маданият ва санъат музейига, Политехника музейи Табиат музейига бирлаштирилди. 1940 йиллар ўрталаридан музей қурилишида янги босқич бошланди. 1945 йил рус ёш томошабинлар театри эски биносида жойлашган Давлат санъат музейи мустақил музейга айланди.

1972 йил Ўзбекистон кино санъати музейи, 1973 йил Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш музейи, 1975 йил Туркистон ҳарбий округи қўшинлари тарихи музейи ташкил этилди. 1988 йил Антиқа ва заргарлик буюмлари музейи очилди.

1960-1980 йилларда Ҳ.Абдуллаев, М.Ашрафий, С.Бородин, Ойбек, Fафур Fулом, Ў.Тансиқбоев, Абдулла Қаҳҳор уй-музейлари ва Ю.Фучик, С.Есенин музейлари, Тамарахоним либослари доимий кўргазмаси ва бошқаларга асос солинди.

Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова  томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра,  бугунги кунда республика бўйича жами 124 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда.

Шундан 49 таси асосий музейлар, 75 таси филиаллардир. Музейларнинг 7 таси музей-қўриқхоналар ҳисобланади.

Сўнгги 4 йил давомида яна 11 та янги музей ташкил этилди. (Мўйноқ Экология музейи, Шаҳрисабз шаҳридаги «Мақом музейи», Эркин Воҳидов уй-музейи, Мутал Бурҳонов уй-музейи, Хазиний уй-музейи, Абдулла Қодирий меъмориал музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи, Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи, Тошкент туман тарихи музейи).

Республика музейлари фондларида жами 2 553 056 та музей ашёлари ва коллекциялари мавжуд бўлиб, шундан 1 928 012 та асосий фондда, 625 044 та илмий-ёрдамчи фонддаги музей ашёлари ва коллекцияларидир. Сақланаётган экспонатларнинг 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади. Музейларимизда жами 2 минг 903 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.

Ўтган 2021 йилда 2 минг 713 та маданий-маърифий тадбирлар, 730 та кўргазмалар ташкил этилган.

Кўргазмаларнинг 498 таси музейларда, 232 таси музейдан ташқарида ўтказилган. Музейлар томонидан маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга жами 8 миллиарддан зиёд миқдорда пуллик хизмат кўрсатилган.

Ўзбекистон музейлари ягона портали яратилиб, ҳозирги вақтда 26 та музей тўғрисида маълумотлар киритилган. Айни пайтда 12 та музейларнинг маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Жорий йилнинг якунига қадар 12 та музей маълумотлари ягона порталга киритилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 18 май куни Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади.  Юртимиз бўйлаб барча музейларда Халқаро музейлар куни кенг нишонланади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон музейлари – маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндиси