Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳунармандлик фестивали доирасида Халқаро ҳунармандлик музейи очилган эди.

Яқинда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан ушбу музейда Озарбайжон миллий ҳунармандлигининг қўл меҳнатига оид намуналар жойлашган доимий бурчаги, миллий стенди очилди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги раҳбарияти, Қўқон шаҳри ҳокими, давлат ва жамоат вакиллари, зиёлилар, олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.

Даставвал Қўқон шаҳри ҳокими Маъруф Усмонов Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабат ҳақида гапирди. Қўқон шаҳрининг қадимий тарихи, бу ерда ҳунармандлик, қўл меҳнати санъати кенг ривожлангани ва ҳар икки йилда бир ўтказиладиган Халқаро ҳунармандлик фестивалида 70 дан зиёд ўлка ҳунармандлари иштирок этгани, жорий йил ўтказилган фестиваль доирасида очилиш маросими ташкил қилинган Халқаро ҳунармандлик музейида дунёнинг турли ўлкалари – Хитой, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар машҳур ҳунармандлари тайёрлаган қўл меҳнати маҳсули - ҳунармандлик намуналари жойлашганини айтиб, музейда энди Озарбайжонга оид экспонатлар ҳам доимий равишда намойиш қилинишини билдирди.

Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббосов давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли йўлга қўйилгани, маданий алоқаларни кучайтириш борасида қилинган ишлар ҳақида сўз юритди. Дипломат Қўқон музейида очилган Озарбайжон кўргазмаси ҳар йил ташриф буюрувчи миллионлаб туристлар ва анъанавий тарзда ўтказиладиган фестиваль  иштирокчилари орасида миллий маданиятнинг кенг тарғиботига имкон яратишини таъкидлади.

Фарғонанинг икки шаҳри – Қўқон ва Риштон Озарбайжоннинг Шаки ва Исмойилли шаҳарлари билан биродарлашгани қайд этилди.

Қўқон Халқаро ҳунармандлик музейи директори Хайрулла Зокиров ва Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти раҳбари Расул Мирзааҳмедов музейда яратилган бурчакда Озарбайжоннинг қадим тарихи, бой маданияти, ҳунармандлик истеъдодини намоён этган намуналар, экспонатлар доимий намойиш этилиши ўзбек зиёратчиларидан ташқари, Қўқонга ташриф буюрувчи кўп сонли туристлар учун ҳам қизиқарли, фойдали бўлишини айтиб ўтди.

Бурчакда Озарбайжон гилами, каштачиликка оид ишлар, ёғоч ўймакорлигига доир буюмлар намойиш этилган.

Озарбайжон Маданият маркази томонидан бурчакка, 130 йиллик тарихга эга Қорабоғ гилами, халқнинг каштачилликка мансуб энг қадимий тури – такалдуз (каштачилик намунаси), ипакдан тикилган аёллар бош кийими – қалағайи (узун рўмол тури), ёғочдан ўйиб тайёрланган тарихий Ичаришаҳар ва Шуша қалъаси тасвири туширилган портретлар, Озарбайжон байроғи акс этган харита, миллий кийимдаги қўғирчоқ, миллий нақш билан безатилган ва халқимизнинг чой маданиятини акс эттирган экспонатлар, махсус дизайн асосида мисдан тайёрланган қадимий чироқ макети ва бошқа экспонатлар ҳадя этилди.

Миллий бурчакда улуғ йўлбошчи Ҳайдар Алиевнинг ёғочга чизилган расми ва имзоси, Озарбайжон миллий мусиқа асбоблари ва рақслари, халқ ўйинлари – кураш санъати, гилам тўқиётган озар аёли, муғом (мақом) ижро этган учликни акс эттирувчи ёғоч ва пласмассадан тайёрланган махсус макетлар ҳам намойиш этилмоқда.

Марказ лойиҳаси асосида ўзбек тилига ўгирилган мумтоз адабиёт намояндалари – Низмой Ганжавий, Имомаддин Насимий, Муҳаммад Фузулий, Мулла Паноҳ Воқиф, Хуршидбону Нотавон ва бошқа муаллифлар асарлари ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотиши табиий.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ҳунармандлиги, қўл меҳнатига доир ушбу  кўргазма Дунё озарбайжонликлари бирдамлиги кунига қадар давом этади. Кўргазма тугагач, барча экспонатлар Қўқон Халқаро ҳунармандлик музейи ихтиёрига топширилади. 

Ғ.Хонназаров, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон музейида Озарбайжон бурчаги очилди