1938 йил октябрь ойида Ўзбекистон молия халқ комиссари Акбар Исломовга Қўқон мухторияти иштирокчиси, “Миллий иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, миллатчи каби айбловлар қўйилиб, суд бўлиб ўтди.

Унинг судлов жараёни бор-йўғи  20 дақиқа давом этди холос. Суд  томонидан Акбар Исломов олий жазога ҳукм этилиб, ўша кунинг ўзида  отиб ташланди. Орадан 83 йил ўтгач, Ўзбекистон Республикаси Олий суди уни оқлади.

Ҳўқанди Латифда оддийгина оилада таваллуд топган Акбар Исломов ўз фаолиятини оддий ҳарф терувчиликдан советлар ҳукуматининг энг масъул раҳбарлик лавозимларигача бўлган мансаб пиллапояларини босиб ўтди. Бироқ, у ҳеч қачон ўз халқига хиёнат қилмади, бир умр оддий ўзбек фарзанди сифатида ўз бурчини унутмади.

Акбар Исломов 1896 йилнинг кузида Қўқон шаҳрида оддий ҳунарманд дурадгор Исломхўжа Ортиқхўжаев оиласида дунёга келган. У аввал эски мактабда, сўнг икки йил жадид мактабида ва 1914 йил 5 ой давомида рус-тузем мактабларида таълим олган.

1917 йилда Воскресенский (ҳозирги Туркистон) кўчасида жойлашган Бельский босмахонасига ишга киради. Бу ерда большевикларнинг таъсири каттароқ эди. Шу йили ёз ойларида Давлат думаси учун сайлов олдидан номзодлар рўйхатлари тузилади. Большевиклар тўртинчи рўйхатга, Шўройи ислом тарафдорлари саккизинчи рўйхатга қайд этилган эди. Кунлардан бирида Жомеъ масжидида сайловолди йиғини бўлиб ўтади. Унда Акбархўжа ҳам тўртинчи рўйхат тарафдори сифатида иштирок этади. Йиғинда ҳар икки рўйхат тарафдорлари ўртасида ихтилоф чиқиб, даҳанаки жанг қўл жангига айланиб кетади. Оқибатда босмахона ишчиси Аминжон ҳалок бўлади, унинг шериклари, шу жумладан, Акбархўжани одамлар қочириб юборишади. 1918 йил февралидаги Қўқон воқеаларидан сўнг Акбархўжа коммунистик партия сафига киради, Мусулмон меҳнаткашлари союзи раислигига, ишчи – деҳқон ва солдат депутатлари Қўқон советига, йил охирида эса Туркистон МИК (марказий ижроия қўмитаси) аъзолигига сайланади. Шундан сўнг Акбар Исломов Фарғона вилоят инқилобий трибунали аъзоси, РСФСРнинг Бухоро амирлигидаги резиденти ўринбосари, Ички ишлар халқ комиссари ўринбосари, Ички ишлар халқ комиссари лавозимларида хизмат қилади. 

1920 йилдан Туркистон давлат университетининг ишчилар факультетида, сўнгра қишлоқ хўжалиги факультетида таҳсил олади. Ўқиш баробарида Тошкент округ ижроқўми раиси лавозимида ишлайди. 1927 йилда Акбар Исломов Ўзбекистон ССРнинг Москвадаги доимий вакили лавозимига тайинланади. Лавозимидан фойдаланиб, 1927 – 1928 йиллар мобайнида Ўзбекистонда халқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантириш йўлида тинимсиз кураш олиб борди. Ўзбекистонни хомашё базаси ҳолатидан қутқариб, саноати тараққий этган мамлакатга айлантириш учун ҳаракат қилди. 1929 йилда Акбар Исломов яна Ўзбекистонга чақириб олинади. У шу санадан 1933 йилгача Ўзбекистон давлат план қўмитаси раиси, шу йилдан то қамоққа олингунича Ўзбекистон молия халқ комиссари лавозимларида хизмат қилади.

У ўзи учун қанчалик хавфли бўлишига қарамай Германияда таҳсил олаётган туркистонлик талабаларнинг моддий аҳволидан доимий хабардор бўлиб туриш учун Тошкентда ишлаётган германиялик профессор Энглянд билан доимий алоқани йўлга қўйди. У ерда таълим олаётган талабалар учун доимий пул йўллаб турди. 1934 йил совет мамлакати аллақачон ўзининг синфий душмани деб эълон қилган, ўзбек халқининг буюк шоири Чўлпонни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Табиийки, бу “хато” ҳаракатлари билан ўзини ҳам совет давлатининг душманлари сафига, аниқроғи, ўзбек халқининг муносиб фарзанди деган шарафга муяссар этади.

1937 йил 3 август куни ЎзССР НКВД раҳбари Загвоздиннинг қарори асосида эндигина 40 ёшни қаршилаган ЎзССР Молия халқ комиссари Акбар Исломов қамоққа олинди. 22 сентябрда тергов остидаги Акбар Исломов ўзига қўйилган айбловларнинг қуруқ, далил-исботсиз эканлиги ҳақида ёзган аризалари жавобсиз қолади. Аксинча, тинимсиз таҳқир ва жисмоний зўрликлар натижасида Ежов номига ёзилган сохта аризага имзо чектирилади. Унда А. Исломов ўзининг аксилсовет ташкилотга аъзо бўлганлигини мажбурий “тан олган” эди.

Ўзбекистон ССРда турли масъул давлат мансабларида фаолият кўрсатган ва бу пайтда қамоққа олинган кўплаб маҳаллий кадрларни маҳв этиш учун жиддий сабаб топиш зарур эди. Кўп ўтмай шундай айбўйлаб топилади ҳам. ЎзССР НКВД раиси ўринбосари давлат хавфсизлиги майори Леонов 1937 йил 3 ноябрда Агабеков, Мирошниченко, Матвеевлар томонидан тайёрланган қарорга имзо чекди. Унга кўра, қамоққа олинган маҳаллий миллатга мансуб раҳбарлар – А.Исломов, А.Тожиев, У.Эшонхўжаев, М.Турсунхўжаев, ҳарбий Т.Қирғизов, ёзувчи А.Худойбахтов каби 27 кишига гўёки “ўнг троцкийчи махфиймиллатчи ташкилоти” аъзоси бўлган деган айблов эълон қилинди. Узлуксиз қийноқлардан бутунлай ҳолдан тойган Акбар Исломов 1937 йил 19 декабрда барча айбларини тан олишини айтиб, ишни тўхтатишларини илтимос қилади.

Акбар Исломовнинг “жиноий иши” янада янги кўрсатмалар билан бойитилади. Масалан, Мирмуслим Шермуҳаммедов уни “Миллий истиқлол” махфий аксилсовет ташкилоти аъзоси деб кўрсатма берган бўлса, собиқ ер ишлари халқ комиссари Рустам Исломов ҳамда Ўзкомпартия раҳбарлари Д.Манжара, А. Ф. Моор “троцкийчи-миллатчилик ташкилоти” аъзоси эканлигини тасдиқлайдилар. Ҳаттоки, 1935 йил Қашқадарёда иқлим ноқулайликлари туфайли ҳосил бўлмагани учун аҳолидан олинадиган солиқларни камайтириш бўйича А. Исломовнинг Акмал Икромовга ёзган хати ҳам унинг жиноий ишига тиркаб қўйилади.

Бироқ Акбар Исломов ўзига қўйилган аксилинқилобий ташкилот аъзоси деган бўҳтонни мутлақо рад этди. Ўзининг сўнгги сўроғида ҳам у “Халққа қарши бир тийин ҳам сарфламадим. Айтилган бирорта айб ҳам менга тегишли эмас. Мен ўзимга қўйилган айбларга рози эмасман”, деб имзо чеккан.

1938 йил 4 октябрь куни ҳарбий юрист Г.Алексеев раислигида СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг Тошкентда ўтказилган сайёр йиғилишида 51 нафар маҳбус қаторида Акбар Исломов олий жазога -  отувга ҳукм этилади. Шу куннинг ўзидаёқ Алексеев талабномаси ва ЎзССР НКВД лейтенанти Д.З.Апресян буйруғига мувофиқ давлат хавфсизлиги катта лейтенанти Шишкин, армия бош прокурори ёрдамчиси ҳарбий юрист Шульцан иштирокида ҳукм ижро этилган. Қайднома юқоридаги икки шахс томонидан имзоланган.

1954 йил 31 июль куни Акбар Исломовнинг турмуш ўртоғи Кетеван Давидовна СССР ҳукумати раҳбариятига ариза йўллайди. У ўз аризасида эри билан кечган ўн йиллик турмуши давомида Акбар Исломовни ҳақиқий инсон, буюк ватанпарвар сифатида билганини ёзади. Аммо 1937 йил август ойида НКВД томонидан қамоққа олингани ва унга эрининг 10 йилга қамоққа ҳукм этилди, деб маълумот берганларини қайд этади. Ўзининг ҳам 1 йилу 4 ой қамоқда бўлгани, фарзандларининг чеккан азоб-уқубатлари, 1939 йилда озодликка чиққандан сўнг Грузияга келгани ва фарзанди Асқар Акбарович Исломовнинг келажаги учун ҳам отасининг пок номини тиклаш масаласини кўтаради.

 -Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Олий суд томонидан чиқарилган оқлов ҳукми қатағон қурбони бўлганларнинг оилаларига умид ва янги ҳаёт олиб кирди, -дейди Акбар Исломовнинг Қўқон шаҳрида яшовчи жияни Жамшидхон Исломов.- Бобомиз  Акбар Исломов ҳам бор илми ва умрини юрт тараққиёти учун сарфлаган эди. Афсуски, тузум қурбони бўлди. Бобомиз номининг оқланганлиги Грузияда истиқомат қилаётган қариндошларни ҳам хурсанд қилди.   

Тарихнинг ҳали ўқилмаган саҳифалари кўп. Хусусан, ватан озодлиги учун қурбон бўлган юртдошларимизнинг ҳаётини ўрганиш, тарихий ҳақиқатни тиклаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидандир. 

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон молия халқ комиссари Акбар Исломов нега отувга ҳукм қилинган?