2023 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 миллиард киловатт соат электр энергияси узатилиб, режа 101,3 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,2 фоизни ташкил этди. Экспорт кўрсаткичлари жами 100,8 миллион доллар миқдорида бажарилди. Жумладан, Афғонистонга 91,2 миллион доллар электр энергияси экспорти ва 9,6 миллион доллар миқдорида электр энергиясининг транзит хизматлари амалга оширилди.

Бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти масъуллари шу ҳақда сўз юритди.

Унда асосан мазкур ташкилотнинг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби ва 2024 йилда амалга оширилаётган устувор вазифаларга урғу берилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Абдумалик Назировнинг қайд этишича, ўтган йилда 165,74 миллион доллар миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилган. Ўсиш суръати 2022 йилга нисбатан 147,4 фоизни ташкил этган.

–Ўз навбатида, бу борадаги ишлар натижасида 3 та лойиҳа ишга туширилди. Бунда давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари ҳисобидан 93,65 миллион доллар, бошқа хорижий инвестициялар ҳисобидан 31,2 миллион доллар ва ташкилотимиз ўз маблағи ҳисобидан 40,88 миллион доллар миқдоридаги ишлар бажарилди.  

Жумладан, “Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида 500 ва 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларига улаш” инвестиция лойиҳаси бўйича 15 километрдан ортиқ ҳаво электр узатиш тармоғи, “Ғузор” ва “Амир Темур” подстанциялари оралиғида 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси доирасида 58 километр ҳаво электр узатиш тармоғи ва 250 МВА қувватга эга трансформатор ишга туширилди. Шунингдек, “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” 1-босқич лойиҳаси доирасида ишлар якунланди, – деди А.Назиров.

Шунингдек, тадбирда модернизация ва реконструкция ишлари, молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, давлат-хусусий шериклик тамойили асосидаги лойиҳалар, сарф-харажатларни қисқартириш каби қатор йўналишлар бўйича атрофлича фикр алмашилди.  

–2023 йилда 10 та лойиҳа бўйича компаниялар билан тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиниб, умумий қуввати 1750 МВт бўлган янги электр станциялари қурилиб фойдаланишга топширилди, – деди “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Бобуржон Муродов. – Ушбу электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини энерготизимга узатиш учун 46 километр узунликдаги магистрал электр тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.  

Шу билан бирга, умумий қуввати 1750 МВтлик янги электр станциялари қурилиб фойдаланишга топширилди, жумладан, қуввати 700 МВт 5 та қуёш, қуввати 50 МВтлик 1 та шамол ҳамда қуввати 1000 МВт 1 та энергия самарадорлиги юқори иссиқлик электр станцияси қурилиб энергия тизимига уланди.  

Шунингдек, ушбу электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини энерготизимга узатиш учун 46 километр узунликдаги магистрал электр тармоқлари қурилиб ишга туширилди.

Масъуллар ўтган йил сарҳисоби қаторида жорий йилги устувор вазифалар ижросига ҳам эътибор қаратди. 2024 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 74 миллиард киловатт соат электр энергиясини узатиш, умумий лойиҳа қиймати 1 915,7 миллион долларга тенг бўлган 23 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, Модернизация дастури доирасида 3 та подстанцияда 434 МВА қўшимча қувват яратиш каби режалар шулар жумласидандир.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўтган йилни қандай натижалар билан якунлади?