Ўзбекистон очиқлик, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, шунингдек оммавий ахборот воситаларини ҳақиқий “тўртинчи ҳокимият”га айлантиришни кўзловчи, ортга қайтмас йўлни танлаган. Бинобарин, одамлар онгида у ёки бу мафкуранинг шаклланишида ОАВнинг таъсири беқиёс.

Эътироф этиш жоиз, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, жамиятимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишларни тезкор ёритиб боришда бошқа нашрлар қатори Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Бугун ЎзА давлатнинг расмий ахборот манбаи сифатида ўқувчилар учун қулай ва қизиқарли тарзда ахборот узатиб, республикамиз ва жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб, қозоқ ва хитой тилларида тезкор ва ҳаққоний ёритиб келмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 1992 йил 5 февраль куни агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) сифатида қайта ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ЎзА республика ҳаётига оид ижтимоий-сиёсий ахборотларни тарқатувчи расмий ахборот агентлиги экани қайд этилди ва агентлик фаолияти такомиллаштирилди.

Бугунги кунда жаҳоннинг йигирмага яқин ахборот агентлиги ва етакчи нашрлари билан алоқа ўрнатган ЎзА Туркий давлатлар ахборот агентликлари альянси (ATNA), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат ахборот агентликлари кенгаши (Информсовет) ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари уюшмаси (UNA)нинг фаол аъзоси ҳисобланади.

Ўтган йилнинг учинчи чорагида МДҲ ижтимоий медиа ва оммавий ахборот воситаларини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича етакчи “Brand Analytics” тадқиқот маркази таҳлилига кўра, ЎзА веб-сайти республикамизда энг кўп иқтибос келтирилаётган нашрларнинг кучли учлигидан жой олган.

Хуан Мануэль Фонруж, Аргентинанинг Лотин Америкаси ахборот агентлиги (LANA) Бош директори:

– Бугунги глобаллашув даври медиа тузилмалари олдига жаҳоннинг етакчи ахборот агентликлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, мунтазам ахборот алмашишни йўлга қўйиш, дунёда рўй бераётган воқеалар тўғрисида аҳолини холис, ҳаққоний ахборот билан тезкор таъминлаш заруратини қўймоқда.

Ўзбекистон чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсати туфайли сўнгги йилларда хорижий давлатлар билан дўстона муносабатни жадал ривожлантирмоқда. Айни жараёнда биз ҳам ЎзА билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, ахборот алмашиш соҳасида меморандум имзолаганмиз. Таъкидлашим жоиз, бу биз учун Марказий Осиё минтақаси билан шериклик йўлидаги муҳим қадам бўлди. ЎзАнинг испан тилида чиқадиган мақолаларини кузатиб бораман. Ушбу материаллар орқали агентлик Ўзбекистон янгиликларини ишончли манба сифатида испан тилли дунё жамоатчилигига тарқатмоқда.

ЎзА саҳифалари ўқувчиларимизни нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси билан боғлиқ воқеа-ҳодисалардан хабардор қилиб боради.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзининг шонли ўтмишига эга Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ижодий жамоасини бугунги байрами билан самимий қутлайман.

Раза Саид, Буюк Британиянинг “The London Post” ахборот нашри муҳаррири:

– 1992 йил 5 февраль Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва журналистикаси тарихида муҳим сана – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА ташкил топган кун.

Ана шу байрам муносабати билан ЎзАнинг фидойи жамоасига жамият тараққиётига қўшаётган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдираман. ЎзА ўттиз йилдан ортиқ вақтдан буён медиа майдонида одиллик маёғи, ҳақиқат устуни бўлиб келмоқда.

Эътироф этиш жоиз, ЎзА ижодий жамоанинг машаққатли меҳнати, профессионаллиги боис, журналистика меъёрларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, ишончли ахборот манбасига айланди. Бундай саъй-ҳаракат чиндан ҳам таҳсинга сазовор.

Ҳақиқат йўлидаги фидойилик, иштиёқ учун ташаккур. Журналистика соҳасида мукаммалликка интилиш ва касбга бўлган бундай садоқатни қадрлайман. Агентлик жамоасига муваффақият тилайман.

Ирина Акулович, Беларуснинг “БелТА” телеграф агентлиги Бош директори:

– Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоасини агентлик ташкил топган кун билан самимий табриклайман. ЎзАда ёрқин, унутилмас воқеаларга тўла 33 йиллик тарих мужассам.

Бугун ЎзА мамлакатда ва хорижда рўй бераётган ҳодисалар ҳақида тезкор, батафсил маълумот берувчи ишончли манба ҳисобланади. Муваффақиятнинг сири эса ҳар доим воқеалар ривожини кузатиб турадиган ижодий профессионаллар жамоасидадир. Объективлик ва тажриба –  агентлик ходимлари фаолиятининг ўзига хос хусусияти.

ЎзА узоқ йиллар жамиятга чинакамига фойдаси тегадиган, соғлом ахборот маконида мустаҳкам ўрнига эга Агентлик бўлиб қолаверади.

Нашрда фаолият юритаётган барча журналистларга сиҳат-саломатлик, баланд ижодий парвоз ва омад тилаб қоламан.

Тиерно Аҳмаду Си, Сенегал ахборот агентлиги (APS) Бош директори:

– Айни ахборот асрида энг қиммат манбаа – ҳаққоний ва холис хабар, десам янглишмайман.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий, тарихий ва диний қадриятлар тикланиши баробарида ОАВнинг ўрни, ижодкорнинг қадр-қиммати ҳам ошганини кузатишимиз мумкин.

Айниқса, юртингизда жаҳонда содир бўлаётган воқеалардан хабардор, хорижий тилларни яхши биладиган, компьютер технологиялари билан қуролланган журналистларнинг янги авлоди шаклланаётгани янада қувонарли.

Мамлакатингизда кечаётган ислоҳотлар ҳақида 9 тилда ахборот тарқатаётган ЎзА Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ОАВни дунёнинг кўзга кўринган медиа минбарлари қаторига қўшишга қаратилган ташаббусларидан келиб чиқиб, халқаро алоқаларни кенгайтиришга интилаётганидан хабардормиз.

Эътиборли жиҳати, ЎзА энг сўнгги янгиликлар ҳамда ижтимоий-сиёсий ахборотлар тарқатувчи расмий агентлик сифатида сунъий интеллект асосида махсус робот-мухбир фаолиятини йўлга қўйган. Бу ҳам замонавий ахборот тарқатиш тенденцисиянинг бир ютуғи.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоангизни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ташкил топганининг 33 йиллиги билан самимий муборакбод этаман. Фидойи ва заҳматкаш ҳамкасбларимга журналистиканинг машаққатли йўлида юксак парвозлар тилайман. Қаламингиз доим ўткир бўлсин!

Медербек Шерметалиев, Қирғиз Республикасининг “Кабар” Миллий ахборот агентлиги директори:

– Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг дўстона жамоасини муҳим сана билан чин қалбимдан табриклайман!

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар узоқ тарихга эга бўлиб, халқларимиз дўстлиги асрларга бориб тақалади.

Қардош икки ўлканинг асосий ахборот агентликлари бўлган “Кабар” ва ЎзА кўп йиллардан буён фаол ахборот алмашиб, самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жамоаларимиз бундан буён ҳам элларимиз фаровонлиги йўлидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади, деб ишонаман.

Бугунги тарихий кун муносабати билан ЎзА раҳбарияти ва ижодий жамоасига чексиз илҳом, янги муваффақиятлар ва салмоқли ютуқлар тилайман!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА 33 ёшда!