Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Кадастр агентлиги мутасаддилари томонидан Ўзбекистон Миллий атласи тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича бугунги кунда Ўзбекистон Миллий атласи илк бор нашр қилинди. Шунингдек, Миллий атласнинг электрон варианти ҳам яратилган.

–Электрон варианти доимий янгиланиб борилади, – дейди Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директор ўринбосари Абдушукур Абдуллаев. – Буни бутун дунё кузатиши ва бундан фойдаланиши мумкин. Ҳозирча Миллий атласимиз фақат ўзбек тилида чоп этилган. Келгуси йилда рус, инглиз тилига таржима қилинади. 2018 йилда Президентимизнинг топшириғига биноан тегишли мутахассислар иштирокида Кадастр агентлиги томонидан Ўзбекистон Миллий атласи концепцияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Атласни яратишга “Картография” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси масъул этиб белгиланди. 

Ўзбекистон Миллий атласини яратишда чет эл, хусусан, Беларусь, Корея, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия ва Украина давлатлари тажрибалари, “Картография” корхонаси томонидан яратилган Ўзбекистон географик атласи, шунингдек, кўплаб тарихий, илмий статистик материаллар ва 30 дан ортиқ вазирлик-идораларда мавжуд маълумотлар ўрганилди.

Миллий атласдаги картографик ва статистик маълумотлар, уларнинг дизайнини яратишда эса энг сўнгги русумдаги замонавий компьютер техникалари, “ArcGIS” ва “Freehend” каби дастурий таъминотлардан фойдаланилди.

Яратилган хариталар “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида мавжуд матбаачилик ускуналарида 200 нусхада нашр этилди. 

Ўзбекистон Миллий атласини яратишдан кўзланган асосий мақсад атласда жамланган маълумотлар давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда чет эл фуқароларини давлат тўғрисидаги расмий ва умумэътироф этилган илмий маълумотлар тизими билан таништиради.

Шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб боришга, келажак авлодларга Ўзбекистоннинг тарихи ва бугунги кундаги географияси, табиати, табиий ресурслари, аҳолиси, ижтимоий соҳалари, иқтисодиёти, экологик ҳолати ва маданияти тўғрисидаги маълумотларни етказиш, картографик шаклда Ўзбекистоннинг ҳудуди, унинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, иқтисодий, маданий, тарихий, экологик, таълим ва бошқа аҳамиятга эга бўлган умумдавлат ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқаришда керакли маълумотларни тақдим этишга хизмат қилади.  

Қолаверса, дунёда Ўзбекистон ҳақидаги билимларни ошириш, Ўзбекистон билан хорижий давлатлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, маданий, амалий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни, ҳамда туризмни ривожлантириш кўзда тутилган.  

Ўзбекистон Миллий атласи 416 та харитани ўзида жамлаган 2 та жилддан иборат фундаментал илмий-картографик асар бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий чегарасига кирувчи барча ҳудудларнинг табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари, табиий шароити ва табиий ресурслари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолиси, ижтимоий ва иқтисодиёт соҳалари ҳамда тарихига оид маълумотлар мужассамлашган.

Улар асарда диаграммалар, шартли белгилар, иллюстрация, картографик ва матнли кўринишда тавсифланади. Ҳар иккала жилддан географик объектлар номлари кўрсаткичлари ва терминлар луғати ҳам жой олган.

Ўзбекистон Миллий атласининг 1-жилди 3 та асосий ва 11 та кичик бўлимдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари”, “Табиий шароити ва табиий ресурслари”, “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” соҳалари акс эттирган 205 та хариталардан ташкил топган. 2-жилди 5 та бўлим ва 11 та кичик бўлимлардан ташкил топган бўлиб, 211 та хариталар жойланган.

Атласда тўпланган Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги хилма-хил маълумотлар илмий изланишларга, янги билимларни эгаллашга, маълумотларни янги авлодларга етказишга, Ўзбекистон фуқароларининг миллий ва давлатга оид онгини шакллантиришга, илмий тадқиқотлар ва таълимни ривожлантиришга, халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги билимларни тарқатиш ва Ўзбекистон Республикасининг картография соҳаси имижини янада оширишга хизмат қилади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий атласи яратилди