Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мукофот жамғармаси 170 миллион сўм бўлган “Ўзбекистон менда яшайди” миллий контентлар танловига старт берилди.

Ватан муҳаббати, қадриятлар, юрт меҳри акс этган креатив фотолар тўплами ёки видеоконтентларини кенг муҳокама қилиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда ғолиблар “Энг яхши видеоролик”, “SI ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик”, “Энг кўп овоз йиғган видеоролик” ва “Энг яхши расмлар тўплами” номинацияларида аниқланади.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади. Жумладан, “Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича 1-ўринга 30 миллион сўм, 2-ўринга 20 миллион сўм ҳамда 3- ўринга 15 миллион сўм берилади.

“SI ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича 1-ўрин 20 миллион сўм, 2-ўрин – 15 миллион сўм, 3-ўрин – 10 миллион сўм билан рағбатлантирилади.

Шунингдек, “Энг яхши расмлар тўплами” номинацияси учун 1-ўринга 10 миллион сўм, 2-ўринга 8 миллион сўм, 3-ўринга 5 миллион сўм топширилади.

“Энг кўп овоз йиғган видеоролик” номинацияси бўйича эса 1-ўрин учун 15 миллион сўм, 2-ўрин учун 12 миллион сўм, 3-ўрин учун 10 сўм сўм ажратилади.

Танловда ишлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:  

-мавзунинг мазмун-моҳияти очиб берилгани,  

-тасвир, овоз ва монтаж ишининг сифати,  

-муаллифнинг контент яратишдаги ўзига хос ижодий ёндашуви, -креативлиги,  

-ишнинг плагиат эмаслиги,  

-контентнинг барча тоифадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши,  

-видеороликларда яшаб турган ҳудуд ҳақида иштирокчининг бевосита ўзи ҳикоя қилиши,  

-юборилган ишлар аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлишига ҳам аҳамият берилади.  

Масъулларнинг қайд этишича, видеороликлар 60 сониядан ошмаган бўлиши шарт. Танловда иштирокчиларнинг ёши чекланмайди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекистон менда яшайди” миллий контентлар танловига старт берилди