Бугун дунё мигрантлари сони 270 миллиондан ортиқ. Aгар ички мигрантлар ҳам қўшиб ҳисобланса, дунёнинг ҳар еттинчи одами мигрантдир. Уларнинг 52 фоизини эркаклар, 48 фоизини эса аёллар ташкил қилади.

Мамлакатимизда ҳар йили меҳнат бозорига ўртача 700-800 мингга яқин янги ишчи кучи кириб келади. Бу эса Ўзбекистоннинг нафақат ички, балки ташқи меҳнат бозоридаги фаол иштирокига ҳам замин яратади. Шу боис юртимизда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йилда хорижга ишлаш учун кетаётган 27 мингдан ортиқ меҳнат мигрантининг ҳаёти ва соғлиғи суғурта қилинган, 640 кишига хорижга кетиш ва ишга жойлашиш учун микроқарзлар берилган.

Бундан ташқари, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касбга ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2021 йилнинг 10 ойида 45,2 минг киши ўқитилиб, шундан 43 минги касб-ҳунарга ва 2,2 минг киши чет тилларини ўрганишга жалб қилинди. 115 минг кишидан 92,1 минг фуқаро хорижда ташкилий тартибда ишга жойлаштирилди. Ушбу кўрсаткич 27 бараварга ўсган. Биргина Россияга юборилган фуқароларнинг йиллар бўйича статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, йилдан-йилга ўсиш кузатилган. 

Масалан, 2017 йилда 922, 2018 йилда 992, 2019 йилда 1425 фуқаро Россияга ташкилий ва манзилли тарзда ишга юборилган бўлса, 2020 йилда 8128 ва 2021 йилнинг 10 ойида 84 минг 598 фуқаро ишга жойлаштирилган. Бу кўрсаткичда кескин ўсиш кузатилгани меҳнат мигрантларини шартнома асосида, давлат томонидан ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда юбориш ҳолатлари ошганини англатади. Шу ўринда қайд этиш жоизки, ўтган йили 314 мингдан ортиқ меҳнат мигрантига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 984,1 минг доллар миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди. Бошпанасиз қолган 358 меҳнат мигранти вақтинча яшаш жойлари билан таъминланди. Оғир вазиятга тушиб қолган 321 киши қайтариб келинган.

Бугунги кунда ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда. Икки йил давомида ишланган «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланаётгани эътиборга молик.

Унга кўра, мамлакатимиздан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш кафолатларини таъминлаш каби бир қатор мақсадлар кўзда тутилган.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон меҳнат мигрантларининг ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда