Ўзбекистон маърифатли ўтмишга мос келажакка йўл очмоқда!
15-18 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга бағишланган халқароконгрессбўлибўтди. Дунёнинг 40 мамлакатидан 300 га яқин олим, мутахассис ва эксперт қатнашган мазкур тадбир нафақат маҳаллий, балки кўплаб нуфузли хорижий оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборига тушди.
Аввалига Туркия, Россия каби давлатлар ушбу илмий тадбирдан махсус репортаж тақдим этган бўлса, кейинроқ “Euronews” сайтида анжуманга доир катта материал эълон қилинди. "Ўзбекистон ўзининг маърифатли ўтмишига мос келажакка йўл очмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган ушбу мақолада юртимиз маданий меросининг хилма хиллиги ва муҳим аҳамияти қайд этилиб, дунё цивилизациясига қўшган ҳиссасига юқори баҳо берилган.
Юзлаб дунёга машҳур олимларни жалб қилган халқаро лойиҳанинг узоқ муддатли режаси доирасида Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб ўз миллий тарихига оидбадиий-адабий асарларни изламоқда. Шу ҳафта бошида Тошкентда маҳаллий ва хорижий олимлар, музей мутасаддилари ва реставраторлари иштирокида ўтказилган анжуманда тўрт йиллик йўл харитаси белгилаб олинди.Пировардида мамлакатнинг узоқ ўтмишини янгидан кашф этиш ва ҳужжатлаштириш учун ер юзининг турли жойларида 90 та алоҳида лойиҳага 1500 га яқин олим жалб қилиниши режалаштирилган.
Уч минг йиллик тарихга эга, ҳозир Ўзбекистон, дея аталадиган ҳудуд фотиҳлар, савдогарлар, кўчиб келиб ўрнашган аҳоли - форслар, Чингизхон мўғуллари, туркий халқлар, Искандар Зулқарнайн эллинлари, араб мусулмонлари ва Россия империяси раъияти ўткинчи тўлқинларига гувоҳ бўлган чорраҳадир. Шу билан бирга уларнинг бари - бу заминда кимдир меъморчилик, кимдир илм-фан, яна бошқаси эса адабиёт ва санъат соҳасида ўзига хос из қолдирди. Масалан, ғарбда Авиценна номи билан танилган, Исломнинг олтин асрига дохил таниқли мутафаккир, ёзувчи, Аллоҳнинг назари тушган шифокор, тиббиётнинг отаси ҳисобланадиган Ибн Сино шу диёрда яшаб, фаолият юритган. Муҳаммад ибн Мусо Aл-Хоразмий математика, астрономия ва география соҳаларида жаҳон илм-фанининг умумий йўналишига улкан таъсир кўрсатган илмий ишлар яратган. Темурийлар сулоласининг Буюк ҳукмдори, Улуғбек номи билан машҳур бўлган Мирзо Муҳаммад Тарағай бин Шоҳруҳ ҳам ўзини дунёда тенгсиз, энг нуфузли астроном ва математик сифатида намоён этган.
Тақдир тақозоси билан шундай бой мерос намуналари - кўплаб қимматбаҳо асарлар дунё бўйлаб тарқалиб, турли давлатларга ўтиб кетган ёки хусусий жамланма (коллекция)ларгабориб қолган. Шу сабабли 2016 йил, лавозимига киришганидан кўп ўтмай, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу артефактларни топиш, объектларнинг аниқ нусхаларини олиш ва факсимиле шаклида юртга, Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида фармон чиқарди.
Натижада маҳаллий ва хорижий олимлар бутун дунё бўйлаб артефактларни қидиришга киришди, бундай мутахассислар сафи доимий равишда кенгайиб бормоқда.
2017 йили Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятини тузиш тўғрисида расмий қарор қабул қилинди. Бутунжаҳон жамияти асл қўлёзмаларни сақлайдиган халқаро музей ва кутубхоналар билан ҳамкорлик кўпригини ўрнатиш йўлида иш бошлади.

Дастлабки топилмалардан бири - Катта Лангардан олинган Қуръон рўйхатини олимлар Ислом муқаддас китобининг қўлда ёзилган нусхаларидан бири сифатида эътироф этди.
"Биз топган ҳужжатларнинг ҳар бири бутун бир тарихни, аксарият ҳолларда эса бирор-бир сирни ҳам ўз ичига олган, - дейди "Ўзбеккино" Миллий агентлигираҳбари, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Aбдуҳолиқов . –шу маънода катта Лангардан топилган Қуръон ҳамўзига хос жумбоқларни очади.
Ҳозирги Саудия Aрабистони ҳудудида буюк жаҳонгир Aмир Темур томонидан топилган қўлёзма дастлаб Самарқандга олиб келинган ва Исломнинг тасаввуф йўналиши - сўфийлик тарихининг бир бўлагига айланган.
Қўлёзманинг бир қисми қўлдан қўлга ўтиб кетган.Масалан, 81 саҳифаси Россиядаги Санкт-Петербург Шарқ қўлёзмалари институтида экани аниқланди,ўн икки саҳифаси эса Тошкентдаги Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида. Яна бир қисмимамлакатнинг бошқа жойларидан чиқди.Жумладан, суфийлар томонидан беркитиб қўйилган китобнинг етишмаётган баъзи саҳифалари тоғ бағрида жойлашган мўъжазгина Катта Лангар қишлоғидан топилди. Aфсуски, ҳали жамият аъзолари томонидан тўпланган саҳифалар юзтага ҳам етгани йўқ.
2018 йили ушбу қўлёзма юз нусхада чоп этилиб, дунё музей ва кутубхоналарига тарқатилди. Бир нусхасини Ўзбекистон Президенти ушбу бебаҳо мероснинг ватани - Саудия Aрабистонига етказиб бериш ҳақида фармойиш чиқарди.Қўлёзма нусхаси Қирол Салмон бин Абдул Азиз ол-Саудга расмий равишда тақдим этилди.
Бугунги кунга келиб 35 та китоб-альбом, шу жумладан турли мамлакатлардан топилган ва эҳтиёткорлик билан нусхалари олинган машҳур қўлёзмалар факсимилелари нашр этилди. Эндиликда бутун республика бўйлаб кутубхона ва музейларда нодир ашёлар кўпайиб бормоқда.
Мазкур қўлёзмалардан ўрин олган ҳикояларнинг кўпчилигида XIV асрнинг афсонавий ҳукмдори Амир Темур алоҳида ўрин тутади. Ғарбда Тамерлан номи билан танилган Самарқанд ҳукмдори зафарли юришлари ва ғалабалари билан бутун дунёни лол қилган.Унинг шахсиятини ўз асарларида акс эттирган Кристофер Марлоу ва Эдгар Aллан По сингари ғарб ёзувчиларига илҳом берган.Бастакор Георг Фридрих Хандел эса Соҳибқиронга бағишлаб уч бўлимдан иборат "Тамерлан" операсини яратган.
Амир Темур буюк саркарда сифатида тарихда қолди. Қолаверса, унинг жанг майдонидаги муваффақияти ўша давр юзлаб зиёлилари - рассом, олим ва ёзувчиларини Самарқандга чорлади. Улар XIV аср охири, XV аср ва XVI аср бошларини қамраб олган, Ғарбий Европа гуллаб-яшнаган Уйғониш даври билан бир вақтда кечган Темурийлар уйғониш даври тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган.

Ўзбекистонда ўзбек зиёлилари адабий мероси тикланиши мамлакатнинг янгидан тикланишига ҳисса қўшади, деган қатъий ишонч бор.
- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ғояси шуки, қадимда гуллаб-яшнаган маърифат, диний бағрикенглик ва инсонпарварлик муҳити янги интеллектуал энергия, очиқлик ва тараққиётнинг янги даврини юзага келтирди”, - дейди жамият раиси Ф.Абдухолиқов. - Биз ўз тарихимизни бутун дунёдан топиб ўрганамиз".
Таъкидланишича, Лондондаги Британия кутубхонасида сақланаётган Темур ҳукмронлигига оид биографик асар-форс тарихчиси Шарофиддин Али Яздийнинг "Зафарнома"си Соҳибқирон набираси Иброҳим Султон буйруғи билан ёзилган бўлиб, машҳур ватандош рассомлар томонидан миниатюралар билан чиройли безатилган.
Илмий ташкилотнинг Тошкентда бўлиб ўтганйиллик конференциясида Бутунжаҳон жамияти томонидан Чехия, Ҳиндистон, АҚШ, Канада, Италия, Туркия, Польша, Буюк Британия ва Япония музейларида, шунингдек, Ўзбекистон тарихи Давлат музейида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланган асл нусхаларнинг ҳашаматли безатилган репродукциялари тақдим этилди. Нашрлар республика илмий-таълим муассасаларига бепул тарқатилди.
ЎзА