Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида мамлакатимизнинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчиси Каромиддин Гадоев икки давлат ўртасидаги муносабатнинг бугунги ҳолати ва истиқболи ҳақида фикр билдирди:

– Ўзбекистон ва Малайзия кенг қамровли мулоқотни жадал ва самарали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга ташрифи эса турли соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштириш, устувор йўналишларда йирик қўшма лойиҳалар амалга оширишга қаратилган. Орадаги масофага қарамай, мамлакатларимизни тарихий ришта, маданий ва диний ўхшашлик, анъаналар яқинлиги, бағрикенглик каби умумий қадриятлар боғлаб туради.

Бу йил расмий Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 32 йил тўлди. Малайзия 1992 йил 1 январда Ўзбекистон мустақиллигини Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлардан биринчи бўлиб тан олган.
1992 ва 2005 йилларда Малайзияга, 1993-2008 йилларда Ўзбекистонга олий даражадаги расмий ташрифлар уюштирилиб, дўстона муносабат, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга пойдевор қўйилди. Ташрифлар давомида қатор истиқболли соҳаларда ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланганди. 2003 йил Малайзия Подшоҳи Сайид Сирожуддин Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Сўнгги йилларда ўзаро муносабат сезиларли даражада мустаҳкамланиб, кўплаб ижобий натижаларга эришилди. Сиёсий мулоқот фаоллашди, томонлар халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини фаол қўллаб-қувватламоқда, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқа тараққий этаяпти.
2024 йил 1 декабрь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу олий даражадаги мулоқот натижаси икки томонлама муносабатни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди. 
Икки мамлакат қонун чиқарувчи идораларидаги дўстлик гуруҳлари фаолияти доирасида парламентлараро алоқа муваффақиятли ривож топмоқда. 2023 ва 2024 йилларда ташқи ишлар вазирлари ўзаро ташриф алмашдилар. Шу йил февраль ойида Куала-Лумпурда Ўзбекистон – Малайзия бизнес-форуми ўтказилди.
2023 йил октябрь ойида Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири Тионг Кинг Синг бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO Бош Ассамблеясида иштирок этди, мазкур форум давомида туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон ва Малайзия ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув ўзаро муносабатни ривожлантиришнинг муҳим механизми ҳисобланади. Мулоқотнинг бешинчи давраси 2022 йил март ойида Путражая шаҳрида вазир ўринбосарлари даражасида ўтди. Навбатдаги даврани жорий йил Тошкентда ўтказиш режалаштирилган.

Малайзия Ўзбекистоннинг АSЕАN давлатлари орасидаги муҳим савдо шериги ҳисобланади. 2023 йил товар айирбошлаш миқдори 2017 йилга нисбатан 3 баробар ошиб, 190 миллион долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Малайзияга кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик маҳсулотлари ва мева экспорт қилади.

Малайзиянинг асосий экспорти машина ва транспорт ускуналари, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотларидан иборат.

Сўнгги йилларда малайзиялик инвесторларнинг юртимизга қизиқиши ортмоқда. Ҳозир диёримизда Малайзия капитали иштирокида 33 корхона фаолият кўрсатяпти, 16 таси 100 фоиз хориж капитали асосида ишлайди.

Ўзбекистон стратегик жойлашуви, ривожланган транспорт инфратузилмаси ва қўшни давлатлар билан мавжуд эркин савдо шартномалари туфайли Малайзия бизнесининг 80 миллион аҳолига эга Марказий Осиё бозорига кириши учун муҳим марказ вазифасини ўташи мумкин.

Ўз навбатида, Малайзия ўзбек бизнеси учун Жануби-шарқий Осиё давлатлари бозорига муҳим кўприк бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан транспорт алоқаси масаласи алоҳида эътиборга лойиқ.

Бугунги кунда Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасида “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси ва “Batik Air Malaysia” авиаташувчиси томонидан ҳафтасига 4 та рейс амалга оширилмоқда. Шу билан бирга мамлакатларимиз Марказий Осиё ва Малайзия ўртасида муқобил транспорт ва логистика йўналишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.
Таълим – шерикликнинг яна бир муҳим соҳаси. Хусусан, икки мамлакат олий ўқув юртлари ва илмий муассасалари қўшма таълим дастурлари доирасида самарали ҳамкорлик қилмоқда.

Бош вазир Анвар Иброҳим юртимизга илк бор ташриф буюрмоқда. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар ўртадаги илиқ, дўстона алоқани янги босқичга кўтариш, биринчи навбатда савдо-иқтисодий соҳада фойдаланилмаган салоҳиятни юзага чиқаришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама ҳукуматлараро ҳужжатлар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шартномалар имзоланиши кутиляпти.

Бугунги кунда халқаро дипломатия ва туризм маркази сифатида шуҳрат қозонган қадимий Самарқанд шаҳри навбатдаги Ўзбекистон – Малайзия бизнес-форумига мезбонлик қилади. Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича “Малайзия маъдани” концепцияси “Ўзбекистон-2030” стратегияси билан ҳамоҳанг экани рамзий маънога эга. Бу ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишда ижобий тажриба алмашиш учун кенг имконият очмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида интеграция жараёнини ривожлантириш, балки бутун минтақа ва хорижий ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро муносабатнинг янги форматини шакллантиришда ҳам фаол роль ўйнамоқда. Ўз навбатида, Малайзия Жануби-шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) асосчиларидан бири сифатида минтақавий интеграция жараёнини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Ишончим комилки, Тошкентдаги бўлажак олий даражадаги мулоқот бизга “Марказий Осиё – АСЕАН” форматида янги ҳамкорлик платформаси яратиш имконини беради.
Шубҳасиз, Бош вазирнинг расмий ташрифи кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва англашувнинг мустаҳкам пойдеворига асосланган Ўзбекистон – Малайзия ҳамкорлигини сиёсат, хавфсизлик, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, атроф-муҳит муҳофазаси, таълим, инновация, маданият ва халқ дипломатияси соҳаларида сезиларли даражада фаоллаштиришга хизмат қилади.

Анвар Иброҳим бошчилигидаги делегация Самарқанд ва Бухоро каби дунёга машҳур тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари билан ҳам яқиндан танишади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Малайзия: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги босқичи