Ўзбекистон мактаблари 2024 йилнинг апрель ва май ойларида биринчи маротаба “TALIS 2024” тадқиқотида иштирок этади.

TALIS (Teaching and Learning International Survey) ўқитувчилар фаолияти, иш шароити ва мактабдаги таълим муҳитини баҳолашга қаратилган энг йирик халқаро тадқиқот бўлиб, ҳар олти йилда ўтказилади. TALIS тадқиқотида ўқитувчилар ва мактаб директорлари ўртасида олинадиган сўровномалар орқали таълим муассасасидаги бошқарув муҳити баҳоланади. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти томонидан Тошкент шаҳридаги Тошкент Халқаро таълим университетида “Ўқитиш ва таълим олишни ўрганиш халқаро “TALIS 2024” тадқиқотининг асосий сўровнома жараёнларини ташкил этиш” мавзусига бағишланган тренинг ташкил этилди. 

Тренинг “TALIS 2024” тадқиқотида миллий ва халқаро сифат назоратчилари ҳамда мактаб координаторларининг асосий вазифалари, тадқиқот талабларига мувофиқ сўровнома жараёнларини ташкил этиш жиҳатлари, тадқиқот материалларини қабул қилиб олиш ва уларни текшириш бўйича амалий машғулотлар ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ўтказилди. Тренингда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда ҳудудий педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларидан масъул координаторлар иштирок этди. 

[gallery-16733]

Тадбир жараёнида “TALIS 2024” тадқиқоти мактаб ўқитувчилари ва директорларига нафақат миллий, балки халқаро даражада ўз фикрини билдириш имконини бериши, унда, таълим муассасаларидаги муҳит, ўқитувчиларнинг фаолиятидаги муаммолар тизимли таҳлил қилиниб, натижалар асосида индивидуал тарзда эмас, балки репрезентативлик тамойили асосида давлатлар ва халқаро миқёсда солиштирма таҳлиллар олиб борилиши таъкидланди. 

“TALIS 2024” тадқиқотининг асосий сўровнома жараёнлари жорий йил 4–8 апрель кунлари ташкил этилиши режалаштирилган. Асосий сўровнома босқичи учун 210 та мактаб Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан танлаб олинган бўлиб, унда тахминан 4 минг 200 нафар ўқитувчи иштирок этади. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Стратегик ривожлантириш ва халқаро рейтинглар бошқармаси бошлиғи Лазиз Хўжақуловнинг таъкидлашича, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ўқитувчиларнинг социал ва эмоционал муаммолари мавжуд. “TALIS 2024” тадқиқотида ўқитувчиларнинг касбига бўлган муносабати, бунга қандай таъсирлар кўрсатилаётгани ўрганиб чиқилади. 

Тадқиқотнинг талабларига мувофиқ таълим муассасасидан 20 нафаргача ўқитувчи ва мактаб маъмуриятидан сўровнома саволларига жавоб бериш сўралади. Сўровнома онлайн тарзда ташкил этилиб, тахминан 60 дақиқа давомида тўлдирилади. Ҳар бир иштирокчи шахсий кириш логин маълумотларини муҳрланган конвертда қабул қилиб олади, шунинг учун махфийлик доимий тарзда сақланиб борилади. Бундан ташқари, тадқиқот маълумотлари конфиденциал ҳисобланиб, “TALIS 2024” нашрлари ва бошқа оммавий маълумотларда ўқитувчилар ёки директорларнинг маълумотлари индивидуал тарзда ошкор этилмайди ва барча маълумотлар конфиденциал сақланади. 

“TALIS 2024” тадқиқот жараёнлари пилот, тажриба синови ва асосий синов каби уч босқичда ташкил этилади. 

Сўнгги марта 2018 йилда бўлган TALIS халқаро баҳолашларида 48 та давлат қатнашган. Натижалари 2020 йил июнь ойида эълон қилинган. 

Муҳайё Тошқораева, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мактаблари илк маротаба TALIS тадқиқотида иштирок этади 