Ўзбекистонда стандартлаштириш соҳасини ислоҳ қилиш ва соҳага замонавий ёндашувларни жорий қилиш мақсадида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилган эди.

Охирги йилларда 12 мингта стандарт қабул қилинди, 400 турдаги маҳсулотларни синовдан ўтказиш йўлга қўйилди. Натижада 40 та янги экспорт бозорига чиқилди.

Сўнги 8 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2,5 баробарга ошиб, 63 миллиард долларга етди. Бу йил ҳам экспортни 1,5 баробарга кўпайтириб, 25 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, истиқболда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш мақсад қилинган. Шундан келиб чиқиб, амалдаги техник тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг экспортга кўмаклашиш ва ички бозорни сифатсиз товарлардан ҳимоя қилишдаги иштирокини мустаҳкамлаш долзарб аҳамиятга эга.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига, экспортчиларга кўмакчи бўлиб, миллий сертификатлар хорижий давлатларда тан олиниши бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш, сифатсиз маҳсулотлар импортининг олдини олиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битим талабларини амалиётга жорий этиш агентликнинг асосий вазифалари сифатида белгиланади.

Бу борада Президентимизнинг 2024 йил 27 февралдаги фармони ҳамда 2024 йил 28 февралдаги қарорида агентликка қатор вазифалар белгилаб берилган.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълумотларига кўра, белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, тизимли ишлар амалга оширилган. Хусусан, Стандартлаштириш ва техник тартибга солиш бўйича, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича Идоралараро республика кенгашининг қарорига мувофиқ, амалдаги техник қўмиталар қайта ташкил этилган. Техник қўмита раислари раҳбарнинг биринчи ўринбосари даражасида тайинланиб, 25 та стандартлаштириш бўйича техник қўмита қайта ташкил этилди ва 4 та янги қўмита тузилди.

Натижада техник қўмиталар фаолияти янада жадаллашди, жумладан, ҳисобот даврида 5 236 та стандарт қайта кўриб чиқилди, 2 628 та эски стандарт бекор қилинди, 375 та халқаро ва Европа стандартлари қабул қилинди. Шу билан бирга, маҳаллий ва экспортбоп маҳсулотларга тегишли жами 1 415 та халқаро ва Европа стандартлари жорий қилинди.

Амалга оширилган ишлар ҳисобига миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш даражаси февраль ойидаги 24,7 фоиздан 29,6 фоизга етказилди. 2 578 та миллий стандартнинг ЖСТ талабларига мослиги юзасидан 2 668 та стандарт қайта кўриб чиқилди.

Топшириққа мувофиқ, йил якунига қадар амал қилиши тугаётган 520 та ташкилот стандарти ўрнига 63 та миллий стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилиб, шундан 24 таси қабул қилинди, 39 таси қабул қилиш жараёнида.

Бундан ташқари, 95 та миллий техник қўмитанинг шундан, 11 таси тўлақонли аъзо ва 84 таси кузатувчи мақомида Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO)нинг техник қўмиталарида иштироки таъминланди.

2024 йил бошида атиги 23 та миллий техник қўмита халқаро техник қўмиталарда кузатувчи мақомида иштирок этган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Халқаро электротехника комиссияси (IEC)нинг мухбир аъзоси (Associate Member) бўлган ҳолда Комиссиянинг 4 та техник қўмиталарига аъзолиги таъминланди. 

Тасдиқланган дастур доирасида бугунги кунда, 15 та техник регламент қабул қилинди, 22 таси Вазирлар Маҳкамасига ва 8 таси Адлия вазирлигига киритилди. Шунингдек, 2 таси жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди, 9 таси вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5-7 июнь кунлари Туркияга ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатларга мувофиқ, Турк стандартлари институти (TSE)нинг вакиллари томонидан 23-25 июль кунлари Ўзбекистон стандартлар институти фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш натижасида, республикада 30 672 та стандарт амалда. Улардан 9 036 таси халқаро, 2 041 та хорижий мамлакатларнинг миллий стандарти, 18 198 та давлатлараро, 1 397 та миллий стандарт ташкил этиши аниқланди. 

Шунингдек, метрология ва ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича Президентининг 2024 йил 28 февралдаги қарори билан миллий эталонлар сонини 29 тадан 77 тага етказиш шундан, жорий йилда 13 та харид қилиш белгиланган.

Ҳозирда, 3 та эталон учун молиялаштириш очилди, 2 таси тендер жараёнида, қолган 8 таси бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан молиялаштириш кутилмоқда. Жорий йил 1 март куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик доирасидаги иккиламчи дозиметрия эталонлари лабораторияси  SSDL Network тизимига аъзо (76 та давлатлар аъзо) ҳамда 1 апрелдан Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг (BIPM) Халқаро атом вақти (TAI) гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо (69 та давлат аъзо) бўлди. 20 та солиштириш лойиҳасида иштирок этилиб, 2 та солиштириш иши натижасига кўра илк бор Ўзбекистон Республикасининг 5 та (радиация йўналиши – 3 та, фотометрия йўналиши – 2 та) СМС-қаторлари рўйхатга олинди.

Саудия Арабистонининг “ACWA Power” ташкилоти билан қиймати 1,8 млн. долларлик 2 та ҳамда Хитойнинг “State GRID” корхонаси билан қиймати 753 минг доллар бўлган 2 та лойиҳа бўйича ишлар бошланди. 

– 2024 йилнинг 19 август куни “ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистонда инвестицион лойиҳа келишуви бўйича битим имзоланди, – дейди  Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Абдуллахон Орифбоев. –  Бундан ташқари, умумий қиймати 15,9 млрд. сўмлик 8 та янги лойиҳа Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этилиб, қиймати 3 млрд. сўмлик 1 та лойиҳа (Бухорода янги метрологик хизматни яратиш) молиялаштиришга тавсия этилди. Мувофиқликни баҳолаш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Масалан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан “корхонабай” ишлаш мақсадида электрон платформа ишга туширилди. Бугунги кунда 15 800 та (3 687 та экспортёр) корхонада ўрганиш ўтказилиб, 843 та (шундан 429 таси соҳага тегишли) муаммо бўйича манзилли кўмак кўрсатилди. Йил якунига қадар сифатни бошқаришнинг тизимлари жорий қилиниши лозим бўлган 1 200 та корхонадан 1208 тасига сертификат расмийлаштирилди.

2024-2027 йиллар мобайнида Россия томонидан дастлабки қиймати 14 млн. доллар бўлган 37 та эталон ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини беғараз тақдим этиш бўйича Ҳукуматлараро битим имзоланди.

Глобал сифат инфратузилма индекси (Global Quality Infrastructure Index (GQII) рейтингидаги юқори 50 та давлатнинг 11 таси (Япония, Корея, Чехия, Англия, Туркия, Беларусь, Колумбия, АҚШ, Аргентина, Австрия, Бразилия) билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликка қаратилган ҳужжатлар имзоланди.

– Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ Европа Стандартлаштириш қўмитаси (CEN) билан 200 та Европа стандартларини олиш бўйича лицензия шартномаси имзолашга келишилди, – дейди Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Абдуллахон Орифбоев. – Агентлик томонидан жорий йилда амалга бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш ишларини жадаллаштириб, кўрсаткичларни 2024 йил якунига қадар 30 фоизга, 2025 йилда 40 фоизга етказиш белгилаб берилган. Шу билан бирга жорий йил якунига қадар 9 та, 2025 йилда 30 та техник регламентни тўлиқ тасдиқлаш ишларини якунига етказиш, халқаро ва Европа стандартларини республикада амалга киритиш ишларини янада жонлантириб, 2024 йил якунига қадар 300 та, 2025 йилда 1 700 та стандартни жорий этиш, жорий йилда стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг қуйи қўмиталарини жонлантиришимиз, уларни реал фаолият кўрсатишини таъминлаш белгилаб берилган. 

Миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш ишларини жадаллаштириб, ўтган йили амалга оширилган ишлар натижасида 1739 дан ортиқ халқаро стандартлар қабул қилиниб, миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш даражаси 2023 йилдаги 24,2  фоиздан 2024 йилда 30,6  фоизга етказилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 590 та халқаро ва Европа стандартлари қабул қилинниши натижасида миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш даражаси 39,4  фоизга етказилиши таъминланди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маҳсулотлари Европа стандартлари асосида сертификатланади