Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига “Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича Халқаро тадқиқот маркази Уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги ҳамда “Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар киритилиши режалаштирилган.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида мазкур қонунлар дастлабки тарзда муҳокама этилди. 

Тадбирда Ўзбекистоннинг Халқаро тадқиқот маркази Уставига қўшилиши мамлакатимизда реставрация қилиш бўйича халқаро тажрибани муваффақиятли жорий этиш имконини бериши таъкидланди. 

Бу соҳадаги илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва Ўзбекистоннинг маданий меросини бутун дунёга танитиш, шунингдек, ушбу соҳада ишлаётган ходимларнинг малакасини тизимли равишда ошириш имконини яратади. 

Сингапур шартномасини ратификация қилиш товар белгиларини ҳимоя қилишдан манфаатдор бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига шартномада иштирок этувчи барча мамлакатларда тенг ҳуқуқларга эга бўлиш имконини беради. 

Иштирокчилар миллий қонунларнинг мазкур халқаро ҳужжатлар қоидаларига мувофиқлаштирилиши, мазкур қонунларнинг қабул қилинишидан кутилаётган натижалар ва уларни кейинчалик амалга ошириш механизмлари бўйича фикр алмашди. 

Сенаторлар, масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий кенгашлар доимий комиссиялари вакиллари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мажлис якунида қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маданий ёдгорликларни реставрация қилишга оид халқаро ҳужжатга қўшилиши кутилмоқда 