Яқинда пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат хореография академиясида “Ўзбекистон ва жаҳон халқларининг маданий ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Конференцияда юртимиз вакилларидан ташқари Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Туркия, Хитой, Миср ва Тожикистондан келган хорижий мамлакатларнинг етакчи олимлари ҳамда маданият, санъат соҳаси мутахассислари иштирок этишди. 

Самимий руҳда кечган йиғинда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маданият ва санъат соҳасида юртимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, диёримизда Учинчи Ренессанс пойдевори ҳамда янги жамият асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми — маънавият ва маърифат, маданият ва санъат соҳасида шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб бориш ва бундай тарбиявий тизим марказида халқимизнинг азалий қадриятларига садоқат руҳини шакллантириш устувор масалага айланганлиги, шунингдек, Ўзбекистон ва жаҳон халқларининг маданий ҳамкорлик  алоқалари янада мустаҳкамланаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда хореография таълимида халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти, балет санъати соҳасидаги ижодий изланишлар, Ўзбекистон санъати тарихининг ўрганилмаган саҳифалари, миллий санъат ва қадриятлар интеграцияси, педагогик технологиялар соҳасидаги халқаро тажрибалар каби ўндан зиёд йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

– Мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиш мен учун катта шараф бўлди, -деди Москва давлат маданият институти хореография факультети декани Анастасия Буцан ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Тадбир юқори савияда ташкил этилган бўлиб, жуда самимий руҳда ўтди, дейиш мумкин. Айниқса, турли давлатлардан келган олимлар, мутахассислар билан очиқ мулоқот қилиш, фикр ва тажриба алмашиш имконияти яратилгани қувонарли ҳол. Бугунги кунда ўлкангизда хореография таълимига бўлган ёндашув, миллий ва замонавий анъаналарнинг уйғунлигига эришиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш ва татбиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Москвадаги бизнинг институтимиз Ўзбекистон давлат хореография академияси билан доимий ҳамкорлик қилиб келади. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги ижодий алмашинув дастури келгусида янада самаралироқ бўлишига ишонаман. Бу каби анжуманлар нафақат илмий билим ва тажриба алмашиш, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни кучайтиришда ҳам муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Қизғин савол-жавоблар кесимида ўтган анжуман якунида халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, таълим сифати, илм-фанни янада ривожлантириш, хореография таълими соҳасидаги халқаро тажрибани ўзлаштириш, инновацион услубларни  жорий этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини замонавий талабларга мос даражада ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо берилиб, истиқболдаги устувор вазифалар бўйича келишиб олинди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ObuIHLe9Uoc" title="O‘zbekiston madaniy hamkorlik markaziga aylanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ў.Алимов, Д.Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маданий ҳамкорлик марказига айланмоқда (+видео)