Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
Андижонда камондан отиш бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди.
Андижон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча вилоятлари жамоалари қатнашди. Таркибида 17 ёшгача бўлган 100 нафардан зиёд ёш спортчи иштирок этган республика кубоги мусобақаси қизғин баҳсларга бой бўлди.


Тўрт кун давом этган камондан отиш бўйича “олимпик раид”, яккалик, “микс” ва жамоавий йўналишларда ўтказилган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида энг юқори натижага эришган Фарғона вилояти ёш камончилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.


Мусобақада Тошкент шаҳри жамоасига иккинчи, Самарқанд вилояти спортчиларига эса учинчи ўрин насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан кубок, тегишли медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари