Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг 3-тури доирасида “H” ва “B” гуруҳларидан навбатдаги босқичга йўл олган жамоалар номи аниқ бўлди.

Жумладан,  “B” гуруҳида “Андижон” – “Динамо” баҳси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. “Сурхон” эса ўз майдонида кутилмаганда “Лочин” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, мазкур гуруҳда “Динамо” 7 очко билан гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаб нимчорак финалга чиққан бўлса, “Лочин” клуби 6 очко жамғарган ҳолда мусоқадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.  “Сурхон” 3, “Андижон” эса 1 очко билан кубок баҳсларининг гуруҳ босқичида қолиб кетди.  

“H” гуруҳида “Пахтакор” “Жар” стадионида ўтган “Насаф”га қарши ўйинда 6:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, ОКМК 12:1 ҳисобида “Навоий ФА” клубини таслим этди.

Мазкур натижалардан сўнг “Пахтакор” 9 очко билан гуруҳ пешқадами  сифатида кейинги босқичга, ОКМК эса 6 очко билан иккинчи ўринда 1/8 финалга йўл олди. “Насаф” 3 очко тўплаб кучли учликдан ўрин олган бўлса, “Навоий ФА” уч ўйинда мағлуб бўлган ҳолда сўнгги ўринда қолди.

Бугун, 14 май куни “D” ва “E” гуруҳларида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

“D” гуруҳида 4 очко билан биринчи поғонада бораётган "Машъал" клуби сўнгги турга қадар икки мағлубиятга учраган "Олимпик" жамоаси билан рақобатлашади. Учрашувда аслида “Машъал”ни дуранг натижа ҳам қаноатлантиради. “Олимпик” эса ғалаба қозонса ҳам кейинги босқичга чиқа олмайди. Сабаби, ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида 4 очко тўплаган "Шўртан" ўз майдонида ҳисобида 3 очко бўлган "Иштихон" билан тўқнаш келади. Бу ўйинда “Шўртан” жамоаси 1/8 финалга чиқиши учун аслида дуранг ҳам етарли бўлади. Лекин “Иштихон” ўйинни ўз фойдасига ҳал этса, очколарини 6 тага етказиб олган ҳолда нимчорак иштирокчисига айланади.

“E” гуруҳида ҳам юқоридаги каби ҳолат акс этган. Ушбу гуруҳда иккинчи тур якунларига кўра, “Навбаҳор” ва “Нефтчи” 4 очкони қўлга киритган бўлиб, голлар нисбатига кўра, 1-2-ўринлардан жой олган. "ФарДУ" жамоаси 3 очко билан кучли учликда бораётган бўлса, "Оқ-тепа" очкосиз сўнгги ўриндан жой олган.

Бу гуруҳда бугун "Навбаҳор" – "ФарДУ" ва "Нефтчи" – "Оқ-тепа" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўз иштирокидаги учрашувларни дуранг билан якунлай олса, нимчорак финал босқичига йўл олиши шубҳасиз. Бироқ “Оқ-тепа” клуби ғалаба қозонса Фарғона шаҳрининг бош жамоаси мусобақа билан хайрлашади. “ФарДУ” сафарда йирик ҳисобда муваффақиятга эришса, ҳаттоки, “Навбаҳор” ҳам “Нефтчи”нинг ўрнига гуруҳда қолиб кетиши мумкин.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги баҳслари қизғин паллада