Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги гуруҳ баҳсларининг 1-турига старт берилди. Жами 32 жамоа 4 тадан 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришиши белгиланган.

Ўз гуруҳларида 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар 1/16 финалида бир марталик ўйинда ғолибни аниқлайди. Гуруҳ баҳслари белгиланган жадвал асосида 12 – 29 апрель орлиғида бўлиб ўтади.  

12 апрелда “I” гуруҳида битта учрашув бўлиб ўтди ва унда Жиззах шаҳридаги футбол академияси стадионидаЎзбекистон чемпионати биринчи лигаси вакили “Жиззах” футбол жамоаси мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди.Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ пойтахт футболчилари ҳужумга ташланди. Тўпни қайтариш чоғида копток жиззахлик ҳимоячининг қўлига тегди ва ўйин бош ҳаками Тўрабек Суюнов “Жиззах” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Учрашувнинг 2-дақиқасида пенальтини аниқ ижро этган “Пахтакор” клуби аъзоси Достон Ҳамдамов ҳисобни очди – 0:1.

Учрашувнинг 7-дақиқасида “Пахтакор” ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов сирпаниб кетиб тўпни йўқотди ва уни мезбонлар ҳужумчиси Ҳаётжон Шодмонов эгаллаб олди ҳамда 40 метрлар чамаси олисликдан дарвоза томон йўллади.Ўз ўрнидан анча олдинга чиқиб кетган “Пахтакор”нинг легионер посбони Павел Павлюченко бу зарбани қайтара олмади – 1:1.  

Лекин “Жиззах” жамоаси ишқибозларининг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмай пойтахтликларнинг яна бир легионери Кими Мерк жамоадошиУмар Адҳамзоданинг узатмасини голга айлантира олди –1:2.

Бошқа гол киритиш учун имконият кўпроқ меҳмонларда бўлган бўлсада, ҳар икки жамоа вазиятларини голга айлантира олмади. “Пахтакор” кубок ўйинининг гуруҳ босқичи 1-турида “Жиззах” устидан қийин ғалабага эришди.  

Шу гуруҳдаги Қўқоннинг “Қўқон – 1912” ва Жиззахнинг “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги учрашув  14 апрел куни Фарғонада бўлиб ўтади.  

Кубок учрашувларидаги кутилмаган натижа Тошкентда,“D” гуруҳида қайд этилди. Пролига вакили “Олимпик – MobiUz” – суперлига иштирокчиси, Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.  

“G” гуруҳида ҳам иккита учрашув бўлиб ўтди. Бекободда “Металлург” Сирдарё вилояти вакили “Сирдарё – футбол академияси” тарбияланувчиларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, йирик – 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, шу гуруҳнинг Фарғонада кечган учрашувида “Нефтчи” пролига вакили Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасини – 2:0 натижаси билан мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ баҳслари жорий йилнинг 29 апрел куни ниҳоясига етади.

А.Қаюмов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди