Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади.
Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, бугун 2021 йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Маълумки, дори-дармонлар қаторида вакциналар ҳам тиббиёт амалиётида қўлланилишига давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.