“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида оптик толали алоқа кабелларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш лойиҳаси доирасида “Global Optical Communication Uzbеkistan”масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш объекти пойдеворига илк ғишт бундан салкам 4 йил муқаддам қўйилган эди.

Ушбу оптик толали кабеллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонага 2019 йили “Oʻzbektelekom”акциядорлик компанияси ва Жанубий Кореянинг “Global Optical Communication Co. Ltd.”ҳамда “Uni Asset Global Co. Ltd.” компаниялари билан биргаликда асос солинган. Мазкур “Global Optical Communication Uzbеkistan” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг устав капитали 11 миллион АҚШ долларини, шундан Жанубий Корея компаниялари ушбу маблағнинг  6  миллион 50 минг АҚШ долларини ёки 55 фоизини, “Oʻzbektelekom”аксиядорлик компанияси эса  4 миллион 950 минг АҚШ долларини ёки 45 фоизини ташкил этади.

Биринчи босқичда “Global Optical Communication Uzbekistan” қўшма корхонасининг “Жиззах” ЭИЗдаги мавжуд биносида Корея, Япония ва Хитой компанияларининг замонавий ускуналари ўрнатилган бўлиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилган эди. Бу ерда оптик толали кабелларни Корея технологияси асосида ишлаб чиқариш ўзлаштирилган бўлиб,  2020 йилда 10 минг километр узунликдаги оптик толали алоқа кабеллари ишлаб чиқарилган бўлса, айни пайтга келиб йилига 85 минг километрлик оптик толали кабель маҳсулотлари тайёрланмоқда.  

“Жиззах” ЭИЗдаги ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичида мазкур қўшма корхона, янги биноларини қуриш учун Корея Республикасининг “EНIMbank”идан 3 миллион 600 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилинган.  

Давлатимиз раҳбари ўтган 2023 йили Жиззах вилоятига ташрифи давомида ушбу“Global Optical Communication” МЧЖ Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида бўлиб,  корхонада маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берган эди.Юртбошимизнинг вилоятга ташрифи давомидаги топшириқ ва кўрсатмаларини амалга ошириш мақсадида ушбу объект қурилиши биринчи босқичида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 32 фоизни ташкил этган бўлса, иккинчи босқичда, яъни бугунги кунда бу кўрсатгич 60 фоиздан ортганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

“Global Optical Communication” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида бугунги кунда яратилган даромадли янги иш ўринларида меҳнат қилаётган 115 нафар ишчи-хизматчининг асосий қисмини маҳаллий ёшлар ташкил этаётгани таҳсинга лойиқ.

Бу корхонада ишчи-хизматчиларга яхшигина маош тўланиши билан бирга, унумли меҳнат қилиши, дам олиши, овқатланиши учун барча шароит яратиб берилган. Корхона иомонидан ишчиларга махсус кийим-бош ва транспорт ҳам ажратилган.

Эътиборлиси, ушбу “Global Optical Communication” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотга нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.

Шу сабабдан ҳам корхона ишлаб чиқараётган маҳсулот сифати, ҳажмини ва экспорт миқдорини ошириб, қўшимча янги ва даромадли иш ўринлари яратишни режалаштирмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Корея: қўшма корхона маҳсулотларига талаб ортмоқда