Ҳозир жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида иқтисодий барқарорликни таъминлашда капитал бозори муҳим роль ўйнамоқда. Чунки капитал бозори орқали ишлаб чиқариш соҳасига сармоялар йўналтирилади, янги иш ўринлари яратилади ҳамда ички бозорда иқтисодий мувозанат юзага келади.

Ўзбекистон капитал бозори қандай ривожланмоқда, у халқаро инвесторларга очиқми? Соҳада қандай ўзгаришлар, янгиликлар бор?

Шу каби саволларга аниқлик киритиш учун “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ Бош директори Шерали Абдужабборовга мурожаат қилдик.

– Суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон капитал бозорининг бугунги ҳолати ҳақида гаплашсак?

– Ўзбекистон капитал бозори сўнгги йилларда янги ўзгаришлар босқичига кирди. Айни кунда унинг инфратузилмаси кенгайиб, сифат жиҳатидан янгиланмоқда, эмитентлар сони ортмоқда, акциядорларнинг қатлами кенгаймоқда ва ушбу жараён фаол давом этмоқда. Энг муҳими, бозор иштирокчилари учун кўплаб замонавий интерактив хизматлар жорий этилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кундаги капитал бозори иқтисодиётимизнинг умумий ривожланишида корхоналарга сармоя жалб этиш, аҳоли ва сармоядорларга ўз маблағларини самарали йўналтириш имконини берувчи муҳим омил сифатида юз кўрсатмоқда.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, капитал бозорининг барқарор ва самарали ишлаши мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилайди, хорижий сармоялар оқимини кучайтиради ҳамда аҳолида молиявий маданиятни шакллантиради. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон капитал бозоридаги жараёнларни нафақат миллий, балки халқаро кўламдаги интеграция жараёнининг бир қисми сифатида кўриш мумкин.

– Ҳар бир соҳанинг асоси қонунчилик билан чамбарчас боғлиқ. Чунки соҳа қонунчиликдаги тартиб-қоидалар билан бошқарилади. Шундай экан, Ўзбекистон капитал бозори қонунчилигида қандай янгиликлар бор?

– Маълумки, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал бозори фаолияти устидан назоратни амалга ошириш ваколатлари берилгач, қимматли қоғозлар бозорининг қонунчилик асосини такомиллаштиришга, бозор иштирокчиларига янги қулайликлар яратишга муҳим эътибор берилмоқда.

Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўналишида агентлик томонидан давлат ташкилотлари ва хусусий сектор маслаҳатчилари гуруҳи, капитал бозори инфратузилма ташкилотлари ҳамда Марказий депозитарий билан ҳамкорликда “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши капитал бозорининг шаффоф ва самарали механизмини шакллантириш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инновацион молиявий воситаларни жорий қилиш, глобал иштирокчилар томонидан молия бозорига ишончлиликни мустаҳкамлаш, миллий капитал бозори ликвидлигини оширадиган чет эллик номинал сақловчиларнинг фаолият юритиш имконини беради.

Қонун ижодкорлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сон қонуни билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилганини айтиб ўтишимиз мумкин. Унга мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендлар тўлови тўғрисидаги қарори акциядорлар эътиборига мобиль алоқа воситасига SMS-хабарлар юбориш ёки электрон почта орқали етказилиши, дивидендлар тўлови Марказий депозитарий орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик равишда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Қонунчиликдаги ўзгаришлар инвесторларнинг бозорга, қимматли қоғозларга бўлган ишончини оширмоқда, уларнинг ҳуқуқларини кафолатламоқда ва капитал бозорини янада жозибадор қилмоқда. Фикримизга далил сифатида жорий йилда Американинг Franklin Templeton инвестиция компанияси Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармасига (UzNIF) ишончли бошқарувчи этиб тайинланганини айтишимиз мумкин. Президент қарори билан Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, халқаро инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилган UzNIF эндиликда хорижий ишончли бошқарувчи иштирокида ўз акцияларини халқаро бозорларда жойлаштириши ва чет эллик инвесторларга Ўзбекистон капитал бозорига кириш учун имконият яратиши мумкин.

– Бугун сиз раҳбарлик қилиб келаётган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорининг муҳим иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Шу ҳақда ҳам тўхталсангиз?

– Қимматли қоғозлар бозорида инвестицияларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини, сармоядорларга активларни бошқариш билан боғлиқ хатарларни минималлаштиришни, молия бозори қоидалари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш – муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Марказий депозитарийнинг асосий миссияси – бозордаги активларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг кафолатли ҳамда сифатли сақланишини таъминлаш, шу жумладан, савдо натижалари бўйича ҳисоб-китобларни ягона инфратузилма тизимида амалга оширишдир.

Мухтасар айтганда, Марказий депозитарий барпо қилинган кундан буён мамлакатимиз иқтисодиётининг, жумладан, капитал бозорининг ривожланиш босқичларига ҳамнафас ҳолда ривожланиб бормоқда.

– Шу ўринда, айниқса, акция эгаларига қизиқ бўлган саволга тўхталсак, яъни дивидендлар тўлови масаласи. Бу борада қандай қулайликлар яратилган?

– Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бевосита иштирокида Марказий депозитарийда замонавий автоматлаштирилган банк тизими жорий этилди. Шунингдек, Марказий банкда Марказий депозитарийнинг вакиллик ҳисобварағи очилди ва Марказий депозитарий банклараро тўлов тизимига уланди. Шунингдек, маълумотлар базаси давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциялашди. Марказий депозитарийнинг UzCSD мобиль иловаси ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Автоматлаштирилган банк тизими ишга туширилгач, Марказий депозитарий билан даромадлар тўлови бўйича шартнома тузган акциядорлик жамиятлари бўйича дивиденд тўловлари юридик шахсларга тўғридан-тўғри банк ҳисобварағига, жисмоний шахсларга эса UzCSD мобиль иловаси орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

UzCSD мобиль иловаси энг муҳим ютуқларимиздан биридир. Бугунги кунда акциядор ушбу иловани “Play Market” ёки “App Store”дан юклаб олиб, ўз даромадларини мобиль алоқа воситаси орқали олиши мумкин. Илованинг афзаллиги шундаки, у 24/7 режимида ишлайди – яъни исталган вақт, исталган жойда хизматдан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Мобиль иловада жисмоний шахслар учун нафақат дивидендларни олиш, балки қимматли қоғозлар портфелини кузатиш, брокерлик ҳисобварағини масофадан очиш, ўз шахсий маълумотларини давлат базалари билан солиштириш имконияти мавжуд.

Ушбу лойиҳанинг жорий этилгани натижасида қисқа муддат ичида минглаб юридик ва жисмоний шахс – акциядорлар ўз дивидендларини Марказий депозитарий орқали олишга эришдилар. 2025 йил 1 октябрь ҳолатига Марказий депозитарий орқали жами 1,2 трлн. сўмга яқин дивиденд тўловлари акциядорларга ўтказиб берилди.

Шунингдек, ушбу йўналишда Марказий депозитарий, Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда акциядорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида янги рақамли лойиҳа амалга оширилди.

Эндиликда ушбу лойиҳа ишга туширилгач, жисмоний шахс – акциядорлар ўзларига тегишли қимматли қоғозлар ва ҳисобварақлар ҳақидаги барча маълумотларни нафақат UzCSD мобиль иловаси, балки my.gov ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам масофадан туриб олишлари мумкин.

– Марказий депозитарийнинг охирги икки-уч йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинганда, айнан қайси натижаларни эътироф этган бўлардингиз?

– Сўнгги йилларда хизматларимиздан фойдаланадиган мижозлар сони изчил даражада ошди, хорижий молия ташкилотлари билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

Марказий депозитарий томонидан миллий рақамловчи агентлик сифатида эмитентларнинг қимматли қоғозларига ISIN, CFI ва FISN халқаро кодлари берилмоқда. Халқаро ва хорижий марказий депозитарийлар билан вакиллик муносабатларини ўрнатишни таъминлаш мақсадида “Bank of Georgia” кастодиан банкига Марказий депозитарийда чет эллик номинал сақловчи депо ҳисобварағи очилди. Шунингдек, бошқа халқаро кастодиан-банклар билан ахборот алмашишни йўлга қўйиш ва чет эллик номинал сақловчи ҳисобварағини очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Марказий депозитарийнинг eVOTE электрон овоз бериш платформаси орқали нафақат акциядорлик жамиятлари акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини, балки Кузатув кенгаши мажлисларини ҳам масофадан туриб, онлайн ўтказиш имконияти яратилди.

Марказий депозитарий “Банк-мижоз”, “UzCSD мобиль илова” сервислари, 24/7 режимида тезкор тўловларни амалга ошириш, давлат органлари электрон базалари билан интеграция, KYC/AML/CFT жараёнларини ўтказиш имкониятларига эга бўлди.

Ушбу лойиҳалар мамлакатимизда капитал бозори инфратузилмасини рақамлаштиришда муҳим қадам бўлиб, бозор иштирокчилари, эмитентлар ва акциядорлар учун хизматларни янада қулай, содда ва самарали қилишга қаратилган.

– Марказий депозитарийнинг келгуси режалари хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

– Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизни халқаро капитал бозорларига олиб чиқадиган мустаҳкам пойдевор ҳисобланади. Инвесторлар учун энг муҳим нарса – бу ишонч ва қулайликдир. Биз айнан шу икки устунни мустаҳкамлашимиз зарур.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш учун чет эллик номинал сақловчилар ҳамда кастодиан банкларнинг маҳаллий капитал бозорида қатнашиши учун инфратузилмани яратиш кўзда тутилган. Ўзбекистон капитал бозорига бугунги кунда профессионал муҳитга, замонавий технологияларга эга кучли инфратузилма керак. Ушбу омил Марказий депозитарийга капитал бозорининг муҳим инфратузилмаларидан бири сифатида сармоядорларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, чет эллик институционал инвесторларга қулай шарт-шароитларни яратиш ва янги замонавий интерактив хизмат турларини жорий қилиш бўйича барқарор ривожланишни таъминлаш вазифасини юклайди.

Капитал бозорига хорижий инвесторларни жалб этиш ва уларнинг ҳуқуқий ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш Марказий депозитарийдан KYC (“Ўз мижозингни бил”) ва AML (“Пул ювишга қарши курашиш”) тизимлари жорий этиш жараёнларини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда. Бу эса нафақат ички қоидалар ва миллий санкция рўйхатларини, балки халқаро стандартларга мувофиқ бўлган санкция рўйхатларини ҳам ҳисобга олиш зарурлигини тақозо этади.

Шу муносабат билан, чет эллик номинал сақловчилар, кастодиан банклар, хорижий инвесторлар билан шартномалар тузиш ёки операцияларда иштирок этишдан аввал, уларнинг халқаро санкция рўйхатларида мавжуд эмаслигини текшириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, капитал бозорига хорижий инвестицияларни жалб этиш ва инвесторлар ҳуқуқий ҳамда молиявий хавфсизлигини таъминлашда, Марказий депозитарийнинг KYC/AML тизимини халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиши, мижозларнинг санкция ва назорат рўйхатларига кирмаганлигини доимий мониторинг қилиши ҳам ички, ҳам ташқи ишончни таъминлаш учун муҳим омил ҳисобланади.  

Сўнгги йилларда эришган ютуқларимиз билан биргаликда амалга оширишимиз зарур бўлган устувор вазифалар ҳам жуда кўп. Улар сирасига қуйидагилар киради:

халқаро ва хорижий Марказий депозитарийлар билан вакиллик алоқаларини ўрнатиш;

Марказий депозитарийнинг IOSCOнинг ҳисоб-китоб ва тўловлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган, асосан тўлов тизимларига, клиринг ташкилотларига ва Марказий депозитарийларга татбиқ этиладиган PFMI тамойилларига (молия бозорининг муҳим инфратузилмаси учун халқаро стандартларга) мувофиқлиги бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш;

Марказий депозитарий фаолиятидаги бизнес жараёнларнинг узлуксизлигини, яъни молиявий, техник, технологик ва ташкилий жараёнларнинг барқарор ва мувофиқ ишлашини капитал бозори экотизими нуқтаи назаридан таъминлаш, хатарларни минималлаштириш;

қонунчилик ҳужжатларига капитал бозорини ривожлантиришга доир ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Энг муҳим ва устувор йўналишлардан яна бири – барча қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш функцияларини амалга оширадиган, депозитар ва ҳисоб-китоб механизмларини ўзида жамлаган, савдо тизимлари ва ташқи тизимлар билан тўлиқ интеграцияда ишлайдиган замонавий ягона депозитар дастурий таъминотни яратиш ва жорий этиш масаласидир. Ушбу дастурий таъминот корпоратив қимматли қоғозлар ва давлат қимматли қоғозлар бозорида барча мижозларга ягона инфратузилмавий платформа сифатида фаолият кўрсатиши кутилмоқда.Олдимизда турган энг асосий мақсад – Марказий депозитарийни капитал бозорининг мижозлар учун шаффоф ва хавфсиз хизмат кўрсатувчи етакчи инфратузилмаларидан бирига айлантириш, шу билан бирга, хорижий инвесторлар ва кастодиан-банкларнинг Ўзбекистон капитал бозорига кириб келишларида улар учун одатий бўлган, очиқ ва замонавий шарт-шароитларни яратишдир.

Ҳамроз Баянов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон капитал бозори: янгиланиш ва ривожланиш йўлида