Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги делегация айни дамда Италияда бўлиб турибди. Дастур доирасида вазир Ҳилола Умарова "Перуджиа" чет элликлар университети ректори, профессор Валерио Де Чезарис билан учрашди.

Мулоқотда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, тажриба алмашиш, таълим ва ижтимоий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида сўз борди. Муҳокама давомида хорижий ташкилот томонидан ўқитувчилар малакасини ошириш учун грант маблағлари ажратилиши бўйича келишувга эришилди.

Шундан сўнг, Италия халқаро ташкилоти ҳамжамияти (SIOI) президенти Рикардо Сесса билан истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида вазирлик ва ташкилот ўртасида ҳамкорлик юзасидан келишув имзоланди. Унга кўра, энди иқтидорли ёшлар ушбу ташкилот билан ҳамкорликдаги алмашинув дастурларида иштирок этади.

Шунингдек, вазир Ҳилола Умарова ва “Global Hippo Association” ташкилоти президенти Даниеле Пиаченти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ташкилот томонидан ўтказилиб келинаётган инглиз тили олимпиадасига МДҲ мамлакатларидан талабгорларни саралаш босқичини жорий йил Ўзбекистонда ўтказишга келишилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Италия: ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича келишувга эришилди