Атоқли физик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Темурбек Усмонов 2021 йилнинг 22 декабрь куни 79 ёшида вафот этди.

Т.Усмонов 1942 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1967 йили Москва давлат университетини тугатиб, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида стажёр-тадқиқотчи сифатида иш бошлади. Сўнгра Москва давлат университети аспирантурасида таҳсил олиб, 1972 йилда номзодлик, 1987 йилда докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

У ўзининг қарийб 60 йиллик илмий педагогик ва ташкилотчилик фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида катта илмий ходим, Электроника (ҳозирги Ион-плазма ва лазер физикаси) институти лабораторияси мудири, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги йирик илмий лойиҳалар бўйича эксперт кенгаши раиси, Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер физикаси институти бош илмий ходими ва лаборатория мудири лавозимларида самарали меҳнат қилди.

Академик Т.Усмонов юртимизда лазер физикаси ва технологиялари, ночизиқли оптика ва спектроскопия соҳаларининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.

У ўз соҳаси бўйича янги илмий йўналишга асос солиб, дунёда илк бор қувватли лазер нурланишларининг энг катта самарадорликдаги гармоникалари ва ёруғликнинг энг юқори даражадаги параметрик генерацияларини олишга эришди. Унинг тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган лазер комплекслари бугунги кунда амалиётда кенг қўлланмоқда.

Олим 400 дан ортиқ илмий мақолалар, 4 та монография, 16 та патент муаллифи бўлиб, 150 дан зиёд илмий мақолалари халқаро нуфузли журналларда чоп этилган эди.

Кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган жонкуяр устознинг бевосита раҳбарлигида 5 нафар фан доктори ва 15 дан ортиқ фан номзодлари етишиб чиқди.

Т.Усмоновнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган эди.

Истеъдодли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Темурбек Усмоновнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, Б.Йўлдошев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради