Атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Мирҳожи Асқаров 89 ёшида вафот этди.

М.Асқаров 1931 йил 30 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди. 1953 йили Москва кимё-технология институтини тамомлаб, ушбу институтнинг аспирантурасида таҳсил олди. 

Меҳнат фаолияти давомида илмий изланишларни изчил давом эттириб, 1957 йилда номзодлик, 1967 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди. 

Истеъдодли олим қарийб 65 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) катта ўқитувчиси, Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси  институти лаборатория мудири, директори, Кимё институти директори, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кафедра мудири, профессори каби лавозимларда самарали меҳнат қилди. 

Академик М.Асқаров ўзининг бутун ҳаётини мамлакатимизда илм-фан ва таълим соҳаларини ривожлантиришга бағишлаган фидойи инсон эди. 

Заҳматкаш олимнинг кўплаб илмий ишланма ва тадқиқотлари бугунги кунда ҳам республикамиз кимё саноати соҳасида кенг қўлланиб, иқтисодиётимиз тармоқлари ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. Юқори молекуляр бирикмалар кимёси соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган 600 дан зиёд илмий мақолалари, китоб ва монографиялари юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг эътироф этилган.

Жонкуяр устоз кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ бериб, ўнлаб фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлади.

Йирик олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Мирҳожи Асқаровнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, 

А.Арипов,  Б.Йўлдошев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради